Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари Вазирлиги умумий тавсифи ва ташкилий тузилмаси


Download 131.73 Kb.
bet7/7
Sana08.11.2023
Hajmi131.73 Kb.
#1757366
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
МУНДАРИЖА

Хулоса ва таклифлар
Мамлакатда иқтисодий ўсишга таъсир этадиган омиллар орасида энг муҳимларидан бўлиб аҳоли бандлиги, турмуш даражаси, ишсизлик даражаси каби кўрсаткичлар ҳисобланади. Албатта мазкур кўрсаткичлар иқтисодий ўсишга стимул бўлиши учун меҳнат бозорида оқилона давлат сиёсати юритилиши зарур. Республикамизда мазкур вазифалар Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари Вазирлигига юклатилган. Вазирликдаги малакавий амалиёт даврида ўрганилганлардан қуйидагича хулосалар қилиш мумкин:

  1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018-йил 31-декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 1066-сон Қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (кейинги ўринларда Вазирлик деб аталади) аҳоли бандлиги, меҳнат миграцияси ва меҳнат муносабатлари соҳасида ягона сиёсат олиб борувчи давлат бошқаруви органи ҳисобланади ҳамда ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисоб беради.

  2. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг вазифаси – бандлик соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш орқали аҳоли турмуш даражаси ва фаровонлигини оширишга кўмаклашиш, меҳнат муносабатлари ва миграциясини тартиблаш, ишсизлар, ёшлар, хотин-қизлар, ногиронлиги бор шахслар ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож бошқа қатламларини ишга жойлаштириш ва касбий тайёрлаш, меҳнатни рағбатлантириш, муҳофазалаш ва кафолатлаш механизмларини такомиллаштириш.

  3. Меҳнат ресурслари мамлакат аҳолисининг ўз руҳий физиологик ва ақлий сифатлари билан моддий неъматлар ишлаб шиқаришга ёки хизматлар кўрсатишга қодир бўлган меҳнатга лаёқатли қисмидир. Улар таркибига фақат иқтисодий фаол аҳолигина эмас, шу билан бирга ҳозирги пайтда ишламаётган ва иш қидирмаётган меҳнатга қобилиятли шахслар, шу жумладан ишлаб шиқаришдан ажралган ҳолда таълим олаётганлар ҳам киритилади. Бу таърифдан шу нарса келиб шиқадики, меҳнат ресурслари иқтисодиётда меҳнат билан банд бўлган, банд бўлмаса ҳам меҳнат қилишлари мумкин бўлган кишиларни ҳам қамраб олади.

  4. Меҳнат ресурсларининг ҳисоб-китоб баланси – меҳнат бозорининг ҳолати ва меҳнат билан бандлик тўғрисида тезкор ва холисона ахборот олиш ҳамда туманлар ва шаҳарлар бўйича алоҳида минтақалар бўйича, шунингдек умуман республика бўйича ишга жойлаштиришга муҳтож бўлган шахслар сонини аниқлаш мақсадида меҳнат органлари, статистика органлари, иқтисодиёт органлари томонидан биргаликда ишлаб шиқилади.

  5. Ҳисоб-китоб баланси асосида маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари (ҳокимликлар) томонидан аҳолини иш билан таъминлаш бўйича аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш, шу жумладан, ҳудудлар бўйича иш ўринлари ташкил этиш параметрларини ишлаб чиқиш ва зарурат бўлганда, унга тузатишлар киритиш, шунингдек ишсизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларига йўналтириладиган молиявий ресурслар ҳажмини аниқлаш амалга оширилади.

  6. Вазирлик тизимига бўйсунувчан меҳнат органлари ходимларини малакасини ошириш Республика курслари ҳам меҳнат ресурсларини малакасини ошириш ва қайта ўқитиш функсияларини бажаради.

  7. Қонунчиликка кўра, ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар учун барпо этилган ёки ажратилган меҳнат ўринларига жойлаштириш иш берувши томонидан туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказининг йўлланмаси бўйича ёки мустақил равишда амалга ошириладиТашқи меҳнат миграциясини тартибга солиш натижасида иқтисодиётимизда талайгина ўзгаришлар рўй беради. Хусусан, ишсизлар сони камайишига ва норасмий секторда банд бўлганлар улуши қисқаришига эришилади. Энг асосийси, хорижда меҳнат қилаётган ватандошларимизнинг ҳақ-ҳуқуқлари поймол бўлиши ҳолатлари бартараф қилинишига эришилади.

  8. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг маълумотларига кўра, республикамизда меҳнат ресурсларининг сони 2017-йилнинг январ-декабр ойлари учун ўртача 18672.5 минг кишини ёки жами аҳоли сонидаги улуши 57.7% ни ташкил қилди. Меҳнат ресурслари таркибида иқтисодий фаол аҳоли сони 14357.3 минг кишини (жами меҳнат ресурсларининг 76.9%и), шунингдек, иқтисодий нофаол аҳоли сони 4315.2 минг кишини ташкил қилди.

  9. 2018-йилда давлат буюртмаси асосида 370 минг янги иш ўринлари ташкил этилди ва бундан 74,4 минги Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари Вазирлиги ҳузуридаги бандликка кўмаклашиш марказлари томонидан ташкил этилган.

  10. Аҳолини иш билан бандлигини таъминлаш мақсадида хорижий мамлакатлар билан ҳамкорликда ташкил этилаётган ўқув марказлари (КОИCА, Ўзбек-Малайзия ўқув маркази) ва Вазирлик ҳузурида ташкил этилган “Ишга марҳамат” мономаркази ҳам стратегиянинг ижобий амалга оширилаётганига яққол мисол бўла олади.

1 Q.Х. Аbdurаhmоnоv. Mеhnаt iqtisоdiyoti va sotsiologiyasi. Dаrslik. – T. : Mehnat, 2012 -763 bеt 91-bet


Download 131.73 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling