Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари Вазирлиги умумий тавсифи ва ташкилий тузилмаси
-жадвал Меҳнат бозоридаги асосий кўрсаткичларнинг ўзгариши
Download 131.73 Kb.
|
МУНДАРИЖА
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3-жадвал 2018-йил январ-сентябр ойлари (9 ойлик) Ўзбекистон Республикаси бўйича меҳнат ресурсларининг ҳисоб-китоб баланси (минг киши)
- 3. Ишсизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, касбга ўқитиш ва жамоат ишларини ташкил этиш ҳолати
2-жадвал
Меҳнат бозоридаги асосий кўрсаткичларнинг ўзгариши (2014-2018 йиллар)
Манба: Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги маълумотлари Меҳнат ресурсларининг ҳисобот баланси ҳар қайси йил якунларига қараб Ўзбекистон Республикаси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича тузилади, шаҳар ва қишлоқ аҳолисига бўлинади. Уни йириклаштирилган 2018-йилги кўрсаткичлар билан бойитилган ҳолда 3-жадвалда кўриш мумкин. 2018-йилнинг январ-сентабрида олдинги чоракка қараганда иқтисодий фаол аҳоли 0,2%га ўсган. Жами бандлар миқдори эса 0,5%га ўсганини кўришимиз мумкин. Бандликнинг соҳалар бўйича кесимига эътибор қаратадиган бўлсак, вақтинчалик мавсумий ишларни бажарувчилар сони 22,8%га, деҳқон хўжалигида бандлар эса 4,9%га ўсганини кўриш мумкин. Бунинг асосий сабаби фикримизча, мамлакатимизда фермерлик ва деҳқон хўжаликларини қўллаб-қувватлаш, деҳқончилик маҳсулотларини сифат ва турини кўпайтириб, рақобатбардошлигини оширишга қаратилган ислоҳотлар натижасидир. Деҳқон ва фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш мақсадида фоизсиз кредитлар ажратилиши, хусусий тадбиркорлар олдида турган ҳар қандай тўсиқларни бартараф қилишга қаратилган чора-тадбирлар, солиқ преференсиялари ҳам айнан ана шу соҳада бандлар сонининг ошишига сабаб бўлган. Бундан ташқари, мамлакатимиз меҳнат бозорига янги турдаги касбларнинг кириб келиши ҳам вақтинча ва мавсумий ишларда банд бўлганлар сонининг кескин ошишига сабаб бўлмоқда. 3-жадвал 2018-йил январ-сентябр ойлари (9 ойлик) Ўзбекистон Республикаси бўйича меҳнат ресурсларининг ҳисоб-китоб баланси (минг киши)
Манба: жадвал Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги маълумотлари асосида тайёрланди. Меҳнат ресурсларининг ҳисобот баланси давлат статистика ҳисоботи маълумотлари аниқлаштирилиши ҳисобга олинган ҳолда ҳисоб-китоб баланслари маълумотларига асосланади. Меҳнат ресурсларининг прогноз баланси - башорат қилинаётган давр учун (мақсадларга боғлиқ ҳолда - 1 йилга, 5, 10 йилга ва ҳоказо) Иқтисодиёт вазирлиги томонидан Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан биргаликда ишлаб шиқилади. Меҳнат ресурсларининг прогноз балансини ишлаб чиқишда қуйидагилар ҳисобга олинади: • ишга жойлаштиришга муҳтож бўлган меҳнат билан банд бўлмаган аҳолининг (ишсизларнинг) амалдаги ва кутилаётган сони; • ишлаётганлар сонининг белгиланган параметрлари, иш билан бандликнинг ўсиши ва инвестиция дастурларини, тармоқлар ва минтақаларни ривожлантириш дастурларини амалга оширишнинг мўлжалланган натижалари муносабати билан иш билан бандликнинг ўсиши ва унинг таркибий ўзгариши; • меҳнат ресурслари сонини ва иқтисодий фаол бўлмаган аҳоли турли тоифаларини (ўқувшилар, бола парвариши бўйича таътилда бўлган аёллар ва бошқалар) шакллантирадиган келгусидаги демографик жараёнлар динамикаси. Меҳнат ресурсларининг прогноз балансидан минтақаларнинг демографик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда янги иш ўринлари ташкил этишга эҳтиёжларни ва келгусида аҳолини иш билан таъминлашнинг ҳудудий дастурлари параметрларини аниқлашда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан фойдаланилади. 3. Ишсизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, касбга ўқитиш ва жамоат ишларини ташкил этиш ҳолати Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги қонунини 2-моддасида қайд этилганидек: «Иш билан таъминлаш – фуқароларнинг қонун ҳужжатларига зид келмайдиган, ўз шахсий ва ижтимоий эҳтиёжларини қондириш билан боғлиқ бўлган, уларга иш ҳақи (меҳнат даромади) келтирадиган фаолиятдир»1. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида ишсизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, касбга ўқитиш ва жамоат ишларини ташкил этиш бир нечта бошқармалар вазифа доирасига киради. Улардан бири Кўникма, мувофиқлик ва малакани баҳолаш миллий тизимини мувофиқлаштириш бошқармаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018-йил 20-августдаги “Меҳнат органлари тузилмасини такомиллаштириш ва фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя килиш ва меҳнатини муҳофаза қилиш тизимини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3913 сонли қарорига асосан ташкил этилган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги марказий аппаратининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади. Бошқарма ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва Қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекисгон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабаглари вазири (кейинги ўринларда – вазир) буйруқлари ва топшириқларига, шунингдек ушбу Низомга амал қилади. Бошқарма ўз фаолиятини вазирликнинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари ҳамда бошқа вазирлик ва идораларнинг тегишли бўлинмалари билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади. Бошқарма тузилмасига штат жадвалига асосан – бошқарма бошлиғи, бошқарма бошлиғи ўринбосари, икки нафар шўба мудири ва икки нафар 1-тоифали демографлардан иборат. Бошқарма ходимларининг иш вазифалари ҳамда уларнинг эгаллаб турган лавозимига мувофиқ малака ва билим даражасига бўлган талаблар бошқарма ходимларининг лавозим йўрикномаларида белгиланади. Бошқарманинг барча ходимлари ўзларига юклагилган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун шахсан жавобгардирлар. Бошқарма ходимлари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларида ва вазирликнинг ички тартиб-қоидаларида белгиланган тартибда лавозимига тайинланади ва лавозимидан озод қилинади. Бошқарманинг асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади: меҳнат органлари тизимида ишсизлар ва банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш минтақавий марказларини ташкил этади ва уларнинг фаолиятини мувофиқлаштиради; ишга жойлашишга муҳтож шахсларни, айниқса, банд бўлмаган ёшларни, имконияти чекланган шахсларни ва ишсизларни иқтисодиётнинг ҳамда меҳнат бозорининг реал талабларидан келиб чиққан ҳолда касб-ҳунарга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича ишларни ташкил этади; ишсизларни "Уста-шогирд" усулида касбга якка тартибда қайта тайёрлашни ташкил этади; касб-ҳунар коллежлари базасида ишсизлар ва банд бўлмаган аҳолини (касб-ҳунарга қайта тайёрлашнинг махсус қисқа муддатли дастурлари бўйича) касб-ҳунарга қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этади; Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази билан биргаликда ишсизлар ва банд бўлмаган аҳолини, меҳнат бозорида талабга эга бўлган касблар ва мутахассисликлар бўйича касб-ҳунарга қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш қисқа муддатли курсларининг ўқув дастурларини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди; ёшларнинг шахсий хусусияти ва қизиқишлари, касбий қобилияти ва мойиллигини баҳолаш, уларга меҳнат бозоридаги талаб юқори бўлган касбларни танлашда кўмаклашиш ва тўғри йўналтириш бўйича амалий тадбирларни ташкил этиш; Ўзбекистон Республикасида ишчи ходимларни малака даражаси ва касбий кўникмаларини баҳолаш бўйича ягона ва шаффоф тизимни жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади. Бошқарма ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функсияларни амалга оширади: ишсиз шахсларни касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, малакасини ошириш соҳасида республика ҳудудида ягона давлат сиёсатини юритишни таъминлайди; ишсиз шахсларни касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш тизимини шакллантиради; касбий таълим учун зарур бўлган ҳуқуқий ва меъёрий база яратади; ишсиз шахсларни касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, малакасини ошириш, уларга касбий маслаҳатлар бериш бўйича жойлардаги ҳудудий меҳнат органлари қошидаги ўқув марказларининг фаолиятини мувофиқлаштириш ва умуммй бошқаришни амалга оширади; ишсиз шахсларни касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш масалалари юзасидан ҳудудлараро ҳамкорликка кўмаклашади; ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касбий тайёрлашга, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш учун грантлар ажратиш ишларини мувофиқлаштириш; ишсиз ва банд бўлмаган аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд қатламини касбий тайёрлашга, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш учун субсидиялар ажратишни ташкил этиш ва мувофиқлаштириш; ёшлар, шу жумладан, умумтаълим мактабларининг юқори синфлари ўқувчилари ўртасида, меҳнат бозори ва бандликнинг ривожланиши истиқболларига мос равишда, келажакдаги меҳнат фаолияти йўналишини танлаш ва касбий-малакавий режаларни шакллантириш бўйича ахборотлар берилишини улар билан махсус психологик тестлар ўтказиш ҳамда касбга йўналтириш ишларини мувофиқлаштириш; ўрта таълим мактаблари, коллеж ва олий таълим муассасалари битирувчиларининг муносиб иш билан таъминланганлигини ўрганади, уларнинг натижалари асосида ўқув юртларида мутахассиснинг касбга йўналтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади; ёшларнинг касб-ҳунарга хоҳишини ва касбий йўналишларини аниқлаш учун психологик-сотсиологик тадқиқотлар ўтказилишини ташкил этиш ва натижалари бўйича таклифлар киритади. Бошқарма ўзига юкланган вазифалар ва функсияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга: Бошқарма ўзига юкланган вазифалар ва функсияларни бажариш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни марказий аппарат, Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, вилоятлар Бандлик бош бошқармалари (кейинги ўринларда – ҳудудий бошқармалар) ва тасарруфий ташкилотларидан белгиланган таргибда сўраб олиш; вазир топширигига биноан, лозим ҳолларда ҳудудий бошқармалари ва гасарруфий ташкилотлари мажлислари ва йиғилишларида қатнашиш; вазирликнинг Ҳайъат мажлисида кўриб чиқиш учун иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигига оид қонунчилик тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклифлар киритиш; ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ва ёшларни касбга тўгри йўналтириш соҳасида ҳудудий бошқармалар ва тасарруфий ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш; аҳоли бандлиги дастурларини шакллантиришда ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касбга тайёрлаш ҳамда ёшларни касбга йўналтириш қисми бўйича таклифлар ишлаб чиқиш. Ногиронлар учун иш жойларининг энг кам миқдори ходимларнинг рўйхатдаги ўрташа сони камида 34 кишини ташкил этадиган корхоналар учун, ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларнинг бошқа тоифалари учун эса, иш жойларининг энг кам миқдори ходимларнинг рўйхатдаги ўрташа сони 100 ва ундан ортиқ кишини ташкил этадиган корхоналар учун белгиланади. Қонунчиликка кўра, ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар учун барпо этилган ёки ажратилган меҳнат ўринларига жойлаштириш иш берувчи томонидан туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказининг йўлланмаси бўйича ёки мустақил равишда амалга оширилади. 2018-йилда ишсизларни ижтимоий ҳимоя қилиш, қайта ўқитиш ва малакасини ошириш бўйича Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан бир қанча чора-тадбирлар бажарилган. Хусусан, мурожаат қилган 512077нафар кишидан 199821 нафари ишга жойлаштирилгани, 15 281 нафари касбга ўқитилгани, 296 913 нафари жамоат ишларига жалб қилинганининг ўзи ҳам юқоридаги фикримизнинг яққол далилидир (3-жадвал). Жадвалдан кўриниб турибдики, республика бўйича энг кўп мурожаат Қорақалпоғистон Республикасида, Сурхондарё ва Наманган вилоятларида қайд этилган. Ишга жойлаштирилганлар сони бўйича эса Фарғона ва Наманга вилоятлари етакчилик қилган. Жамоат ишларига жаалб қилиниши бўйича ҳам Фарғона ва Сурхондарё вилоятларида энг катта кўрсаткичлар қайд этилган. Касбга ўқитиш кўрсаткичлари юзасидан Қорақалпоғистон Республикасида, Фарғона, Бухоро, Андижон вилоятларида энг юқори кўрсаткичлар қайд этилган. Фикримизча, барча кўрсаткичлар юзасидан Фарғона вилояти, Қорақалпоғистон Республикаси, Сурхондарё вилоятларининг юқори натижалар қайд этилгани сабаби, мазкур ҳудудларда аҳоли сонининг нисбатан баланд кўрсаткичларидир. Download 131.73 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling