Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари Вазирлиги умумий тавсифи ва ташкилий тузилмаси
Меҳнат ресурслари балансини тузиш
Download 131.73 Kb.
|
МУНДАРИЖА
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1-жадвал Ўзбекистон Республикасида меҳнат ресурслари таркибининг ўзгариши (минг киши, 2014-2018 йиллар)
2. Меҳнат ресурслари балансини тузиш
Меҳнат ресурслари мамлакат аҳолисининг ўз руҳий физиологик ва ақлий сифатлари билан моддий неъматлар ишлаб шиқаришга ёки хизматлар кўрсатишга қодир бўлган меҳнатга лаёқатли қисмидир. Улар таркибига фақат иқтисодий фаол аҳолигина эмас, шу билан бирга ҳозирги пайтда ишламаётган ва иш қидирмаётган меҳнатга қобилиятли шахслар, шу жумладан ишлаб шиқаришдан ажралган ҳолда таълим олаётганлар ҳам киритилади. Бу таърифдан шу нарса келиб шиқадики, меҳнат ресурслари иқтисодиётда меҳнат билан банд бўлган, банд бўлмаса ҳам меҳнат қилишлари мумкин бўлган кишиларни ҳам қамраб олади. Бошқача айтганда, меҳнат ресурслари ҳақиқий (реал) ва потенсиал ходимлардир. Ўзбекистонда аҳоли сонининг ортиб бориши билан бир ўринда, меҳнат ресурсларининг сони ҳам кўпайиб бормоқда. Буни 1- жадвалда келтирилган маълумотлардан кўриш мумкин. Бандлик ва меҳнат муносабатлари Вазирлигининг маълумотларига кўра, сўнгги беш йилда меҳнат ресурслари сони 4,4%га, жами аҳоли сони эса 7,2%га ўсган. Меҳнат ресурслари таркибида эса иқтисодий фаол аҳоли сони 8,4%га ва шу жумладан, иш билан бандлар 3,5%га ўсганини кўришимиз мумкин. Иқтисодий нофаол аҳоли эса 9,8%га камайганини кўришимиз мумкин. Мазкур ўзгаришларга асосий сабаб қилиб Вазирлар Маҳкамасининг йиллик бандлик дастурларини кўрсатишимиз мумкин. Биргина ўтган йилда давлат буюртмаси асосида 370мингдан зиёд янги иш ўринларининг ташкил этилгани юқоридаги фикримизнинг яққол далилидир. 2007 йил 24 –майда Вазирлар Маҳкамасининг “Ишга жойлаштиришга муҳтож иш билан банд бўлмаган аҳолини ҳисобга олиш методикасини такомиллаштириш тўғрисида” ги 106- сонли Қарори билан қабул қилинди ва унга мувофиқ мазкур йилнинг 1 июлидан бошлаб “Ишга жойлаштиришга муҳтож меҳнат билан банд бўлмаган аҳолини ҳудудлар бўйича ҳисоблаб чиқиш Методикаси амалиётга татбиқ этилди. 1-жадвал Ўзбекистон Республикасида меҳнат ресурслари таркибининг ўзгариши (минг киши, 2014-2018 йиллар)
Манба: Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги маълумотлари 2017-йилда эса янги Методика амалиётга тадбиқ этилди. Меҳнат ресурсларининг ҳисобот баланси - ҳар бир йил якунлари бўйича тасдиқланган статистика ишлари дастурига мувофиқ Давлат статистика қўмитаси томонидан ишлаб чиқилади. Меҳнат ресурслари балансидаги кўрсаткичлар меҳнат бозоридаги ҳолатни тасвирлайдиган кўрсаткичлар ҳисобланади (2-жадвал). Жадвалдан кўриниб турибдики, аҳолининг иқтисодий фаоллик даражаси сўнгги беш йилда 4,3%га ўсган, аҳоли бандлиги даражаси эса 2,1%га ошган. Ишсизлик даражаси 2015-2016-йилларда ўзгаришсиз қолган ҳамда, 2017-йилда 0,6 %га 2018-йилда эса 2014-йилга нисбатан 4,2%га ўсганини кўриш мумкин. Ишсизлик даражасининг бу қадар кескин ошиб кетишига республика аҳолисининг умумий сонидаги кескин ўсиш сабаб бўлган деб уйлаймиз. Бунга эса, нафақат туғилиш кўрсаткичларининг юқори даражаси, балки чет элдан қайтарилган меҳнат мигрантларининг ҳам сонини улуши борлигини таъкидлаб ўтиш зарур. Download 131.73 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling