48
Меҳнат шартномаси (меҳнат
кодексининг тегишли
моддаларида кўрсатилган ҳолатлар бўйича)
келгусида
бекор қилиниши тўғрисида огоҳлантирилган шахслар;
Тиббий-меҳнат эксперт комиссияси хулосасига кўра
меҳнат фаолиятини амалга
ошириш имкониятига эга
ногиронлиги бўлган шахслар;
Ёшидан қатъи назар, меҳнат фаолиятини қайта
тикламоқчи (давом эттирмоқчи) бўлган пенсионерлар;
Иш жойини ёки касбини ўзгартиришни хоҳловчи
шахслар;
Доимий иш жойига эга бўлишни хоҳловчи, бир
марталик, вақтинча ва мавсумий ишларда банд бўлган
шахслар;
Ҳақ тўланадиган жамоат ишларида ва қишлоқ
хўжалигида мавсумий
ишларда иштирок этишни
хоҳловчи шахслар;
Ишга жойлашишга муҳтож бўлган шахсларнинг бошқа
тоифалари ҳам иш қидираётган шахслар маҳаллий
меҳнат органларида рўйхатга
олиниши мумкин;
Ишсиз шахслар
Ишга ва иш ҳақи (меҳнат даромади) келтирадиган
машғулотга эга бўлмаган, иш қидираётган ҳамда ишга
киришишга тайёр бўлган,
ишсиз шахслар деб эътироф
этилган ўн олти ёшдан то пенсия таъминоти ҳуқуқини олиш
ёшигача бўлган меҳнатга лаёқатли шахслар;
Ишсизлик даражаси
Жами
ишсизлар, ёки ишга жойлаштиришга муҳтож меҳнат
билан банд бўлмаган аҳолини иқтисодий фаол аҳолига
нисбати, фоизда ҳисобланади;
49
Ишсизлар, ёки ишга жойлаштиришга муҳтож
меҳнат билан банд бўлмаган аҳоли
Қонун ҳужжатларига мувофиқ
расман ишсиз сифатида
рўйхатдан ўтказилган шахслар, шунингдек, ҳақ тўланадиган
ишга ёки даромад келтирувчи машғулотга эга бўлмаган,
мустақил равишда иш изловчи ва бундай иш таклиф этилса,
ишга жойлашишга тайёр бўлган меҳнатга лаёқатли ёшдаги
вақтинча меҳнат билан банд бўлмаган шахслар.
Do'stlaringiz bilan baham: