Ўзбекистон республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги меҳнат органлари ходимлари


Download 1.49 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/67
Sana21.01.2023
Hajmi1.49 Mb.
#1105714
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   67
Bog'liq
1627625585-VFYBZvCN3zbwuZxHo74n

Аҳолининг жинсий таркиби 
Аҳолининг эркак ва аёлларга тақсимланишидир. 
Аҳолининг ёш таркиби 
Ёш ҳақидаги маълумотлар аҳолини ҳар 10 йилда бир 
маротаба аҳолини рўйхатдан ўтказиш, жумладан, туғилиш, 
ўлим, никоҳ ва ажралишларни ўз ичига қамраб олувчи 
кўрсаткичлар мажмуаъси; 
Аҳоли даромадлари
 
Бу аҳоли ёки унинг оила аъзолари томонидан маълум давр 
ичида бир ой, бир йилда олинган маблағ пул шакли ёки 
натурал қимматга эга неъматлар миқдори; 
Аҳолининг пул шаклидаги даромадлари 
Иш ҳақи ҳисобидаги барча пул маблағлари тушуми; 
пенсиялар, стипендиялар, турли нафақалар, мулкдан фоиз, 
дивидентлар, акциялар, қимматли қоғозлар, кўчмас мулк ва 
ҳақозолар; 
Аҳолининг натурал даромадлари 
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларни харид қилиш орқали 
барча 
тушумлари, 
деҳқончилик, 
чорвачилик, 


16 
паррандачилик, сабзавот-полиз экинлари, шахсий томорқа, 
оилавий эҳтиёжлар учун тайёрланадиган махсулотларни 
қонуний равишда харид этиш; 
Аҳолининг умумий даромадлари 
Мажбурий тўловлар ва бошқа ажратмаларни амалга 
оширгунга қадар бўлган ялпи даромадни ифода этади. 
Аҳолининг умумий даромадига пул даромадлари ва натура 
шаклидаги даромадлар киради ҳамда доимий асосда
такрорланувчи ҳусусиятга эга бўлган, йиллик ёки ундан кам 
вақт оралиғидаги даврда уй хўжалиги ёки унинг алоҳида 
аъзоларига тушадиган тушумлардан иборат; 
Ижтимоий соҳа 
Аҳоли турмуш тарзи, унинг фаровонлиги, истеъмол 
даражасига бевосита боғлиқ бўлган ва уларни белгилаб 
берувчи тармоқлар, корхоналар ва ташкилотлар мажмуи. 
Ижтимоий соҳага энг аввало хизмат кўрсатиш соҳаси 
(маориф, маданият, соғлиқни сақлаш, ижтимоий таъминот, 
жисмоний тарбия, умумий овқатланиш, коммунал хизмат 
кўрсатиш, йўловчи транспорти, алоқа ва бошқалар) киради; 

Download 1.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling