Ўзбекистон республикаси банк-молия академияси 5А233704 – “Банк иши” мутахассислиги


Download 0.49 Mb.
bet4/13
Sana28.12.2022
Hajmi0.49 Mb.
#1009451
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
ХИСОБОТ-2021

Банк карточкаси – иштирокчи томонидан чиқарилган ва унинг эгасига банк ҳисоб рақами (карта ҳисоби) бўйича бир неча марта операцияларни ўтказиш, шу жумладан, нақдсиз ҳисоб-китобларни амалга ошириш ва ҳисобдан/картадан нақд пул маблағларини олиш имкониятини таъминловчи тўлов картаси.
POS-терминал – Банк карта эгасига транзакцияни амалга ошириш ва Тўлов тизими билан on-line режимда амалга оширилган операциялар бўйича чекларни шакллантириш имкониятини берувчи электрон мослама.
Е-POS терминал – Банк картадан жисмонан фойдаланмаган ҳолда транзакциялар ўтказиладиган транзит ҳисоб рақамига боғланган виртуал терминал.
Банкомат – Банк карточкасидан фойдаланган ҳолда нақд пул маблағларини беришни (қабул қилиш) ваколатли ҳодим амалиётлар эквайери иштирокисиз амалга оширишга, ушбу Қоидаларга мувофиқ бошқа операцияларни бажаришга, эмитентга мижознинг ҳисоб рақамидан пул маблағларини ўтказиш ҳақида бўйруқларни топширишга, шунингдек, тегишли операцияларни тасдиқловчи ҳужжатларни тузишга мўлжалланган мослама.
НБКШ (Нақд пулларни бериш/киритиш шаҳобчаси) – Банк карточкасидан фойдаланган ҳолда нақд пул маблағларини бериш ва/ёки киритиш бўйича операцияларни амалга ошириш учун мўлжалланган, POS-терминал билан жиҳозланган, банк хизмат кўрсатиш шаҳобчаси.
Эмитент – Банк пластик карталарини чиқарадиган, ўзи томонидан чиқарилган БКларга нисбатан эгалик ҳуқуқига эга бўлган ва уларнинг эгалари ва эквайерлари олдида улар томонидан банк пластик карталаридан фойдаланиб, ҳисоб-китоб ҳуқуқларини амалга ошириш бўйича ўз номидан мажбуриятларга эга бўлган иштирокчи.
SMS-сервис - UZCARD EMVда қўлланиладиган эмитент сервисининг тури, мижоз/БК эгаси учун хизмат .
Эквайринг – Банк карточкаси ёрдамида ўтказилган операциялар бўйича маҳсулотлар (ишлар, хизматлар) сотувчилари билан ҳисоб-китобларнинг амалга оширилиши, ҳамда, БК эгасига бевосита кассада ёки банкомат орқали нақд пулларнинг берилиши;
Эквайер (хизмат кўрсатувчи банк) – савдо-сервис корхоналари билан шартнома муносабатларига эга бўлган, улардан Банк карточкаси ёрдамида амалга оширилган транзакциялар ҳақида маълумотлар оладиган, уларни тегишли маълумотлар билан ўзаро алмашинув тизимига юборадиган, шунингдек, ушбу транзакциялар бўйича савдо-сервис корхоналари билан тузилган шартномаларга мувофиқ ҳолда ҳисоб-китобларни амалга оширадиган банк. Банк – эквайер ССҚнинг ходимларини Банк карточкасини тўғри қабул қилиш ва хизмат кўрсатиш бўйича ўргатади, ҳамда, ССҚда жойлаштирилган, хизмат кўрсатувчи тўлов тизимларининг логотиплари билан таъминланганлиги устидан назоратни амалга оширади;

Download 0.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling