Ўзбекистон республикаси банк-молия академияси 5А233704 – “Банк иши” мутахассислиги


Тажриба орттириш (стажировка) амалиётида


Download 0.49 Mb.
bet3/13
Sana28.12.2022
Hajmi0.49 Mb.
#1009451
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
ХИСОБОТ-2021

Тажриба орттириш (стажировка) амалиётида “Ягона Умумреспублика Процессинг Маркази” таркибидаги бўлимларнинг фаолиятлари, шунингдек, унинг ҳуқуқий асослари олинди.

    1. Ягона Умумреспублика Процессинг Маркази” фаолиятининг умумий асослари, атамалар ва тушунчалар билан танишиш

«Ягона Умумреспублика Процессинг Маркази» (матн бўйича кейинги ўринларда - Uzcard) 2004 йилнинг 24 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 445-сонли «Пластик карточкалар асосида ҳисоб-китоб қилиш тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарор асосида ташкил топган. Uzcard ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2004 йилдан бошлаб фаолият юритиб келмоқда (2020 йил 11 апрелдаги 8/3-сон билан қайта рўйхатдан ўтган) лицензияси асосида амалга оширади. Бош офиси 100011, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Абдулла Қодирий кўчаси, 78-уй манзилида жойлашган.
«Ягона Умумреспублика Процессинг Маркази» Ўзбекистоннинг 31 банкларига ва PayMe, Click, UZPAYNET каби бир қатор тўлов тўлов тизимлари ва бошқаларга хизмат кўрсатиб келмоқда. Тизим Uzcard пластик карталарига амалий кўламда хизмат кўрсатиб, электрон шаклда нақдсиз тўловларни амалга ошириш учун мўлжалланган. Марказ мутахассислари томонидан Uzcard пластик карта карталари ва халқаро карталар амалдаги POS-терминаллар, банкомат орқали транзакцияларни амалга ошириш мақсадида «Банклараро тўлов тизими» янги софт этилди.
«UZCARD» тўлов тизимининг оператори томонидан ишлаб чиқилган қоидалар мажмуаси хатарларни минималлаштиришга ва тўлов тизимининг узлуксиз ишлашини таъминлашга, ҳамда бутун Ўзбекистон Республикасининг ҳудудида тўловларни самарали ва хавфсиз амалга ошириш мақсадида ягона стандартларни яратишга қаратилган. «UZCARD» тўлов тизимининг қоидалари, бундан буён — Қоидалар, “Ягона умумреспублика процессинг маркази” масъулияти чекланган жамияти (ЯУПМ), кейинчалик – Тўлов тизимининг оператори томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, улар «UZCARD» Тўлов тизимида Ўзбекистон Республикаси қонунчилигининг талабларига биноан иштирок этишнинг қуйидаги талабларини белгилайди:
а) иштирокчиларнинг фаолиятини;
б) операцияларни амалга ошириш;
в) бир тартибда ва узлуксиз ишлашни таъминлаш;
г) хизматларни кўрсатиш тартиби;
д) ташкиллаштириш ва тизим ишлашига нисбатан талабларни белгилаш.
«UZCARD» тўлов тизимининг иштирокчилари тўлов тизими Қоидаларига, фақат уларни бутунлай қабул қилган ҳолда, қўшилади.
Тўлов тизимининг қоидалари барча қуйидагиларга нисбатан қўлланилади:
- «UZCARD» тўлов тизими иштирокчиларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги фаолиятига;
- Ўзбекистон Республикасининг ҳудудида операцияларнинг амалга оширилиши;
- ЯУПМ томонидан, қоидаларнинг шартларига мувофиқ ҳолда, тақдим этиладиган операцион хизматлар.
«UZCARD» тўлов тизимининг қоидаларига тўлов тизими иштирокчиларига нисбатан тақдим этиладиган принциплар ва талабларнинг таърифи киради:
- қоидаларни ва узлуксиз ҳамда самарали ишлашни таъминловчи, асосий ҳужжатни яратиш;
- ушбу принциплардан, улар учун алоҳида боблар ёки бўлимлар белгиланмаган иш музокараларини ўтказиш, битимлар тузиш ва бизнес-қарорлар қабул қилиш жараёнида умумий кўрсатмалар ёки принциплар сифатида фойдаланиш;
- тўлов тизимининг узлуксиз ва бир тартибда ишлашини таъминлаш.
«UZCARD» тўлов тизими (кейинги ўринларда – Тўлов тизими) – нақдсиз тўловларни электрон шаклда амалга ошириш мақсадида Қоидалар бўйича ўзаро таъсир қиладиган ва банк карталарини чиқарувчи ҳамда маҳсулотлар (ишлар, хизматлар) сотувчиларига хизмат кўрсатувчи банкларни, ҳисоб-китобни амалга оширувчи банк ва процессинг ташкилотини ягона тизимга бирлаштирадиган ташкилотлар мажмуи. «UZCARD» тўлов тизими тўлов тизимининг белгиси ҳисобланган ўзининг логотипига эга бўлиб, уни ушбу тизим карталарига ҳизмат кўрсатувчи барча шаҳобчаларда кўриш мумкин.
Тўлов тизимининг оператори (Оператор) – Қоидаларни белгилайдиган, шунингдек, 2019 йил 1 ноябрдан № ЎРҚ-578 сонли “Тўловлар ва тўлов тизимлари ҳақида”ги (кейинчалик - № ЎРҚ-578 қонуни) Қонунида кўзда тутилган бошқа мажбуриятларни бажарувчи ташкилот.
«UZCARD» тўлов тизимининг иштирокчиси (Иштирокчи) – банк картасининг эмиссияси ва (ёки) эквайрингини тўлов ташкилоти билан шартнома асосида амалга оширувчи ва Банк карточкаси воситасида транзакцияларни амалга ошириш бўйича хизматларни кўрсатувчи банк, ҳамда, Ягона умумреспублика процессинг маркази ва Ҳисоб-китобни амалга оширувчи банк.
UZCARD EMV- EMV технологик платформасида ишлайдиган дастурий мажмуа;
«Ягона умумреспублика процессинг маркази» МЧЖ (ЯУПМ) - Тўлов тизимида процессор вазифасини бажарувчи ва иштирокчилар учун хизматлар мажмуасини, шу жумладан UZCARD EMV дастурий-аппарат мажмуасининг базасида Банк карталарининг эмиссияси ва эквайринги, ҳамда тўловлар провайдери функциясини таъминловчи юридик шахс.
Ҳисоб-китобни амалга оширувчи банк – Тўлов тизимининг тижорат иштирокчиларига халқаро транзакциялар бўйича тизим иштирокчилари орасида Банк картадан фойдаланган ҳолда Тўлов тизими иштирокчиларининг инфратузилмаларида амалга оширилган операциялар бўйича молиявий ўзаро ҳисоб-китобларни бажариш бўйича хизмат кўрсатувчи Ўзбекистон Республикаси Марказий Банкнинг Ҳисоб-китоб Маркази.

Download 0.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling