Ўзбекистон республикаси бош прокуратураси академияси


воситаси, унинг тизими ёки тармоғи, бутунжаҳон интернет ахборот


Download 1.09 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/53
Sana20.11.2023
Hajmi1.09 Mb.
#1787929
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   53
Bog'liq
8- А-Олимов-кибержиноятчиликка қарши курашишнинг ташкилий-ҳуқуқий асослари (3)

воситаси, унинг тизими ёки тармоғи, бутунжаҳон интернет ахборот 
тармоғидан фойдаланиб террорчилик ҳаракатларини содир этиш, 
37
Мазуров В.А..Кибертерроризм: понятие, проблемы противодействия. // Доклады ТУСУРа № 1 (21), 
часть 1, июнь 2010. – С. 41-45. 
38
Е.А. Кошечкина, С.В.Новиков., К вопросу о проблемах законодательства в сфере кибертерроризма. – 
Омский научный вестник.: Серия “Обшества. История. Современность” № 4, 2017. 
39
Иранские хакеры взломали компьютеры ГЭС под НьюЙорком // Русская служба BBC. URL: 
http://www.bbc.com/ russian/news/2015/12/151218_iran_hackers_us_dam/ (дата обращения: 28.10.2016).


36 
шунингдек террорчилик ҳаракатларига одамларни жалб қилиш, 
бундай ҳаракатларни тарғиб қилиш банди билан тўлдириш таклиф 
этилади.
Шунингдек, бугунги кунда мамлакат ҳаётида электрон тижорат, 
электрон ҳужжат айланмаси ва электрон рақамли имзолардан фойдаланиш 
каби янги муносабатларни кириб келиши кенгаймоқда. 2020 йилда 
корхоналар 
электрон 
ҳисобварақ-фактура 
ва 
электрон 
меҳнат 
дафтарчасидан фойдаланишни бошлашди
40
. Ўзбекистонда ҳозирга қадар 
ЭРИдан фойдаланиш билан боғлиқ овозаси кетган маъмурий ва жиноят 
ишлари бўлмаган. Буни экспертлардан бирлари ЭРИ биз учун хануз янги 
ҳодиса эканлиги, бошқалари эса – молия-хўжалик фаолиятини текширишга 
ниҳоясига етган икки йиллик мораторий билан тушунтиришади. 
Бошқаларининг фикрига кўра, бундай ишлар ҳозирча шунчаки ОАВ назар 
доирасига тушмаган. Бу борадаги тартибни бузганлик учун жиноий 
жавобгарлик белгиланмаганлиги сабабли амалдаги Жиноят кодексига 
“электрон тижорат”, “электрон ҳужжат айланмаси” ва “электрон рақамли 
имзолардан фойдаланиш” тартибига қарши жиноятларни назарда тутувчи 
нормаларни киритиш ҳамда ЖКнинг 228-моддасидаги расмий 
ҳужжатларни қалбакилаштириш жинояти диспозицияси ва 8-бўлимида 
берилган расмий ҳужжатлар таърифига “электрон ҳужжатлар”, “уларнинг 
электрон шакллари” бандини қўшиш лозим.
Кибержиноят содир этганлик учун жавобгарлик назарда тутилган ва 
назарда тутилмаган жиноятлар тўғрисида фикр юритадиган бўлсак, 
ЖКнинг бир қатор моддаларини қайта ишлаб чиқиш лозимлиги аёнлашади. 
 
40
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 31 октябрдаги «Ягона миллий меҳнат тизими» 
идоралараро дастурий-аппарат комплексини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида ПҚ-4502-сонли 
қарори (https://lex.uz/docs/4574228). 


37 

Download 1.09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling