Ўзбекистон республикаси бош прокуратураси академияси
мақсадида шахсни таъқиб қилиш, тахдид қилиш, ҳақорат қилиш ва
Download 1.09 Mb. Pdf ko'rish
|
8- А-Олимов-кибержиноятчиликка қарши курашишнинг ташкилий-ҳуқуқий асослари (3)
мақсадида шахсни таъқиб қилиш, тахдид қилиш, ҳақорат қилиш ва
ушбу ҳаракатлар шахснинг руҳий ва жисмоний ҳолатининг бузилишига сабаб бўлса, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, — Ўша ҳаракатлар: а) оғир оқибатларга олиб келган бўлса; б) ғаразли ниятларда содир этилган бўлса; в) хавфли рецидивист томонидан содир этилган бўлса; г) компьютер тизими ёки телекоммуникация тармоқларидан, шунингдек Интернет бутунжаҳон ахборот тармоғидан фойдаланиб содир этилган бўлса, — Шунингдек, Жиноят кодекси 141 2 -моддаси 2-қисми қуйидаги “е” банд билан тўлдириш мақсадга мувофиқ: е) компьютер тизими ёки телекоммуникация тармоқларидан, шунингдек Интернет бутунжаҳон ахборот тармоғидан фойдаланиб содир этилган бўлса, — Кибержиноятлар муаммолари компьютер технологияларидан фойдаланувчилар сони бўйича давлатлар рейтингида қандай бўлишидан қатъий назар, глобал Интернет фойдаланувчилар бўлган барча давлатларни 35 қамраб олади. Бугунги кунда терроризм содир этиш, унга жалб қилишнинг замонавий шаклларидан бири кибертерроризм ҳисобланади 37 . Бироқ, ушбу турдаги жиноий ҳаракатларга қарши курашиш жуда қийин. Бунинг қуйидаги сабаблари мавжуд: биринчидан,кибертерроризм тушунчасига ягона ва кўпгина давлатлар томонидан қабул қилинган якдил таъриф мавжуд эмас 38 ; иккинчидан, жамият ва давлатнинг ахборот технологияларига қанчалик боғлиқлигини ҳамма ҳам тушунавермайди. Компютер технологиясидан инсон ҳаёти ва фаолиятининг деярли барча соҳаларида фойдаланилади. Ҳақиқий ҳаётда жиноят содир етган оддий террорчи кўплаб одамлар учун ҳалокатли бўлиши мумкин. Аммо кибермуҳитда фаолият юритаётган террорчи хавфсиз жойда бўла туриб, юз минглаб, ҳатто миллионлаб одамларнинг ҳаётини олиши мумкин. Масалан, атом ёки гидроелектр стансиясини бошқаришга кириш натижасида 39 . Шу муносабат билан, энг муҳим вазифа тинч аҳолининг хавфсизлиги ва турмуш тарзига таъсир кўрсатадиган соҳаларда хавфсизликни таъминлашдир. Аввало, кибертерроризмга қарши курашнинг қонунчилик асоси бўлиши зарур. Бу кибер жиноятчиликка қарши курашда муҳим мавқега эга бўлиши керак. Мамлакатимизда бундай қилмишга қарши кураш тизимини такомиллаштириш мақсадида терроризм ҳаракатларини компьютер техникаси воситасида содир этиш учун ЖКнинг 155-моддасида жавобгарлик белгилаш ва буни “Терроризмга қарши кураш тўғрисида”ги қонунга киритиш мақсадга мувофиқ. Ушбу модданинг иккинчи қисмини кибертерроризм, яъни компьютер техникаси Download 1.09 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling