Ўзбекистон республикаси бош прокуратураси академияси
Download 1.09 Mb. Pdf ko'rish
|
8- А-Олимов-кибержиноятчиликка қарши курашишнинг ташкилий-ҳуқуқий асослари (3)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Интерпол
масалаларидан бири бу бошқа давлатлар билан ҳамкорлик қилишдир.
Ушбу турдаги жиноятлар бўйича тергов соҳасидаги халқаро ҳамжамият ҳамкорлик қилаётган мамлакатларда қонун ҳужжатларни уйғунлаштиришни талаб қилади. Юридик ёрдам кўрсатиш бўйича халқаро йўриқномани юбориш ва бажариш жараёни тезкор маълумот олишга ва киберхавфсизлик билан боғлиқ жиноятларнинг олдини олишга имкон бермайди. Ҳуқуқий ёрдам сўраб мурожаат қилиш кўп вақт талаб қилиши ва бу жиноятни олдини олиш ёки судда фойдаланиш учун далилларни тақдим этиш каби мақбул натижаларга олиб келмаслиги мумкин. Операцион қийинчиликлар кибержиноятчиликка қарши курашиш учун зарур бўлган миллий имкониятларнинг етишмаслигидан келиб чиқади (айниқса ривожланаётган мамлакатларда). Шу ўринда кибержиноятларга қарши курашишдаги муаммоларнинг ечимига тўхталиб ўтадиган бўлсак, аввало умумий жиноятларга қарши курашадиган аъзо мамлакатлар ҲМҚО ларининг саъй-ҳаракатларини бирлаштириб турадиган Халқаро жиноят полицияси ташкилоти – Интерпол, Европа Иттифоқининг Полиция хизмати – Европол 50 , Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг гиёҳванд моддалар ва жиноятчиликка қарши курашиш бошқармаси каби нуфузли 49 Темиралиев Т.С., Омаров Е.А. Проблемы противодействия преступлениям, совершенным с применением информационных систем, и пути их решения// Вестник Института законодательства РК №1 (55) – 2019 50 Europol. (2018). Internet Organised Crime Threat Assessment 2018. https://www.europol.europa.eu/activities- services/main-reports/internet-organisedcrime-threat-assessment-iocta-2018. 43 ташкилотларнинг ўз веб-сайтларида доимий равишда бериб борадиган тавсиялари ва соҳадаги етук мутахассислар фикрлари асосида қуйидаги таклифлар ишлаб чиқилди: – телекоммуникация тармоқларида тезкор ва техник фаолият учун мўлжалланган янги дастурий ва аппарат-дастурий воситаларни ишлаб чиқиш ва жорий етиш бўйича ишларни давом эттириш; – телекоммуникация ва компютер ахбороти соҳасидаги жиноятларга қарши курашда бўлинмаларни янада ихтисослаштириш 51 , уларни ғайриоддий функциялардан озод қилиш, хусусан, ахборот технологиялари ёрдамида содир етилган жиноятларни аниқлашни таъминлаш; – янги турдаги кибержиноятларни миллий жиноий қонунчиликка киритиш, улар учун жавобгарлик белгилаш, қонун чиқарувчи томонидан доимий тушунтиришлар бериш; – мамлакатда киберхавфсизликка доир миллий стратегияни ишлаб чиқиш, “Киберхавфсизлик тўғрисида”ги қонун ишлаб чиқиш. Шунингдек, Европа Иттифоқига аъзо давлатлар ўртасида 2001 йил 23 ноябрда Будапештда имзоланган “Кибержиноятчилик тўғрисида”ги Европа конвенцияси 52 кибержиноятчиликка қарши курашда юқорида кўрсатилган муаммоларни ҳал қилиш зарурлигини ва қуйидаги учта асосий тавсияларни таъкидлайди: Download 1.09 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling