Ўзбекистон республикаси бош прокуратураси академияси
Download 1.09 Mb. Pdf ko'rish
|
8- А-Олимов-кибержиноятчиликка қарши курашишнинг ташкилий-ҳуқуқий асослари (3)
Буюк Британия қонунчилиги АҚШ ва бошқа кўпчилик давлатлардан
фарқ қилган ҳолда компьютер жиноятлари масаласини ягона қонун билан эмас, балки алоҳида-алоҳида қабул қилинган қонун ҳужжатлари орқали кўриб чиқади. Жумладан, 1978 йилда қабул қилинган “Болалар муҳофазаси тўғрисида”ги 60 ва 1956 йилда қабул қилинган “Жинсий жиноятлар тўғрисида”ги 61 қонунларга мувофиқ, компьютер технологияларидан фойдаланган ҳолда порнографик тасвирлар (16 ёшгача бўлган болаларда) 58 Jenna McLaughlin, Last-Minute Budget Bill Allows New Privacy-Invading Surveillance in the Name of Cybersecurity, THE INTERCEPT (Dec. 18, 2015), https://theintercept.com/2015/12/18/lastminute-budget-bill- allows-new-privacy-invading-surveillance-in-the-name-of-cybersecurity/; Mark Jaycox, EFF Opposes Cybersecurity Bill Added to Congressional End of Year Budget Package, EFF (Dec. 18, 2015), https://www.eff.org/deeplinks/2015/12/statement-finalized-congressionalcybersecurity-bill. 59 https://www.us-cert.gov/sites/default/files/ncirp/National_Cyber_Incident_Response_Plan. 60 Protection of children Act 1978. – First Published 1978, Reprinted in the United Kingdom by The Stationery Office Limited. – London, 1999. – 36 p. 61 http://www.legislation.gov.uk/ukpga/1956/69/pdfs/ukpga_19560069_en. 49 тайёрлаган ва тарқатган шахслар жиноий жавобгарликка тортилиши лозим. Шунингдек, 1984 йилда қабул қилинган “Телекоммуникация тўғрисида”ги Акт 62 эса, алоқа тизими, компьютер тизимларини, шу орқали мазкур тизимлардаги компьютер ахборотларини муҳофазаловчи асосий акт бўлиб ҳисобланади. Бундан ташқари, Британияда 1990 йилда қабул қилинган “Компьютердан нотўғри фойдаланиш тўғрисида”ги Акт 63 ҳам компьютер жиноятларига нисбатан жавобгарлик белгилайдиган асосий ҳужжатлардан бири бўлиб ҳисобланади. Янги қонунлар компьютер хизматини ўғирлаш ёки компьютер фаолиятини тўҳтатиш ёхуд компьютер ахборотидан қонунга хилоф равишда фойдаланиш каби хакерлик оқибатларини кўзда тутади. “Шахсий маълумотлар тўғрисида” (1998 йил)ги акти ҳам бу борада муҳим аҳамият касб этади. “Терроризм тўғрисида”ги (2000 йил) Акт 64 эса, компьютердан ноқонуний равишда фойдаланиш, компьютер тармоғи ёки тизимига рухсатсиз кириш ҳамда компьютер ахборотидан қонунга хилоф равишда фойдаланиш орқасидан катта зарар етказилган ёки ўзига террор мақсадини кўзлаган ҳолдаги ҳолатлар учун ўрнатилган. Бундан ташқари, ахборот хавфсизлигини таъминлашда, 2000 йил 25 майдаги “Электрон коммуникациялар тўғрисида”ги акт ҳам алоҳида аҳамият касб этади. Яна бир Европанинг ривожланган мамлакатлари қаторига кирувчи Download 1.09 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling