44
Айтиш жоизки, минтақавий Европа конвенцияси ҳалқаро
ҳамкорликнинг кўплаб муаммоларини ҳал қилувчи улкан халқаро
воситалардан бирига айланди. Ўзбекистон бу
конвенцияни ратификация
қилмаган, сабаби муҳокама ва келишмовчиликнинг асосий мавзуси бошқа
томоннинг розилигисиз ўз ҳудудида компютер тизими орқали бошқа томон
ҳудудида жойлашган компютер маълумотларига кириш ҳуқуқини берувчи
Конвенсиянинг 32-моддаси талабидир. Марказий Осиё
давлатлари
ҳудудида халқаро топшириқлар Минск ва Кишинев конвенсиялари орқали
амалга оширилиб келинмоқда. Лекин, фикримча
мамлакатимиз тобора
кенгайиб бораётган, макон ва замон танламайдиган
кибержиноятларга
қарши самарали курашиш йўлида ушбу конвенцияни 32-моддасини рад
қилган ҳолда, қўшимча келишув (оговорка) асосида ратификация қилиш
масаласини кўриб чиқиши лозим.
Хулоса қилиб айтганда, “рақамли иқтисодиёт” ва “электрон ҳукумат”
тизимини ривожлантириш жараёнида иновацион ресурсларни яратиш билан
бир қаторда,
ахборот хавфсизлиги, кибермаконда
содир этиладиган
жиноятларга қарши курашишда ташкилий-техник, операцион ва энг аввало
ҳуқуқий механизмларга алоҳида эътибор бериш мақсадга мувофиқ.
Do'stlaringiz bilan baham: