Ўзбекистон республикаси бош прокуратураси академияси


Download 1.09 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/53
Sana20.11.2023
Hajmi1.09 Mb.
#1787929
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   53
Bog'liq
8- А-Олимов-кибержиноятчиликка қарши курашишнинг ташкилий-ҳуқуқий асослари (3)

(биринчи қисм) Компьютер ахборотидан, яъни компьютер техникаси 
воситаси, унинг тизими ёки тармоғидаги ахборотлардан қонунга хилоф 
равишда (рухсатсиз) фойдаланиш, шунингдек кириш кодлари, компютер 
пароллари ва маълумотларга ноқонуний эгалик қилиш агар ушбу 
ҳаракат ахборотнинг йўқ қилиб юборилиши, тўсиб қўйилиши, 
модификациялаштирилиши, ундан нусха кўчирилиши ёхуд унинг қўлга 
киритилишига, компьютер техникаси, унинг тизими ёки тармоқлари 
ишининг бузилишига сабаб бўлса, — 
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 278
5
-моддаси 
1-қисмини қуйидаги таҳрирда баён этиш мақсадга мувофиқ: 
(биринчи қисм) Ўзганинг компьютер ускунасини ёки хизматда 
фойдаланиладиган компьютер ускунасини қасддан ишдан чиқариш, 
компьютер тизими ёки тармоғи ишини бузиш мақсадида компьютер 
ахборотини қасддан йўқ қилиб юбориш, худди шунингдек компьютер 
тизимини бузиш (компьютер саботажи) —
Юқорида биз Жиноят кодексининг ахборот технологиялари 
соҳасидаги жиноятлар учун жаборгарлик назарда тутилган моддалар 
32
Ахборот-коммуникация технологиялари изоҳли луғати. БМТТДнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси. 
2010. 304-б. 
33
Ғаниев С.К., Ғаниев A.A. Электрон ҳисоблаш машиналари ва тармоқлари. Касб-ҳунар коллежлари учун 
ўқув қўлланма. Т.: «ИЛМ ЗИЙО», 2016. — 57-б.


32 
асосида тўпланган амалиёт материаллари билан танишдик. Лекин ЖКнинг 
XX
1
-боби кибержиноятларнинг тўлиқ таркибини қамраб олмайди. 
Ривожланган хорижий мамлакатлар тажрибаси, халқаро доирада тан 
олинган конвенциялардаги тавсиялар ва бугунги глобал жараёнлардаги 
ахборот ҳуружларини таҳлил қилган ҳолда, ЖКда айрим турдаги 
кибержиноятлар учун жиноий жавобгарлик белгилаш мақсадга мувофиқ.
Жумладан, компьютер технологияларининг ривожланиши ва глобал 
ахборот тизимларининг пайдо бўлиши иқтисодий афзалликларга қўшимча 
равишда, жамиятнинг ижтимоий фаровонлигига таҳдид соладиган 
муаммоларни келтириб чиқарди. Деярли барча ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар 
ахборот технологиялари воситасида содир этилиши мумкин бўлди. Жиноят 
кодексининг 130-моддаси порнографик маҳсулотни тайёрлаш, олиб кириш, 
тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш учун жиноий жавобгарлик 
белгилайди.
Айниқса бугунги кунда жиноятчиликнинг ушбу тури ахборот-
коммуникациялар технологиялари орқали Интернетда порнографик 
материалларни тарқатиш каби характерга эга бўлиб бормоқда, чунки бу 
материаллар Интернет фойдаланувчилари орасида талабга эга бўлиб, 
уларни ишлаб чиқарадиган, реклама қиладиган ва тарқатадиганларга катта 
моддий даромад келтиради.
Халқаро ва минтақавий даражада болалар порнографияси билан 
боғлиқ ҳаракатларни криминаллаштириш тўғрисидаги қоидаларни ўз ичига 
олган тўққизта ҳужжат мавжуд
34
. Шунингдек, давлатлар ўртасида 
ўтказилган сўровномага жавоб берган респодентларнинг 80 % дан кўпроғи 
вояга етмаганлар порнографиясининг жиноий хатти-ҳаракат эканлигини 
таъкидладилар. Хорижий давлатлар мисолида оладиган бўлсак, Дания 
қироллигининг Жиноят кодекси 235-моддасига асосан компьютер 
технологиялари воситасида болалар порнографиясини тарқатиш жиноий 
34
Draft African Union Convention, Art. III-29 to III-32; Commonwealth Model Law, Art. 10; Council of Europe 
Cybercrime Convention, Art. 9; Council of Europe Child Protection Convention, Art. 20; ECOWAS Draft 
Directive, Arts. 14-17; EU Directive on Child Exploitation, Art. 5; ITU/CARICOM/CTU Model Legislative Texts, 
Art. 13; League of Arab States Convention, Art. 12; United Nations OP-CRC-SC, Art. 3. 


33 
жавобгарликка сабаб бўлади
35
. МДҲ мамлакатларидан бири Украинанинг 
Жиноят кодекси 301-моддасида порнографик маҳсулотларни тайёрлаш, 
олиб кириш, тарқатиш ва ушбу ҳаракатлар порнографик тусдаги компьютер 
дастурлари орқали содир этилиши жавобгарликни кучайтиради
36

Юқоридагиларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят 
кодекси 130-моддасини қуйидаги тўртинчи қисм билан тўлдириш тавсия 
этилади: 
(тўртинчи қисм) компьютер воситаси, унинг тизими ёки 

Download 1.09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling