Ўзбекистон республикаси бош прокуратураси академияси
Компьютер маълумотларининг мазмуни билан боғлиқ ҳаракатлар
Download 1.09 Mb. Pdf ko'rish
|
8- А-Олимов-кибержиноятчиликка қарши курашишнинг ташкилий-ҳуқуқий асослари (3)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Бевосита объекти
Компьютер маълумотларининг мазмуни билан боғлиқ ҳаракатлар:
Болалар порнографиясини ишлаб чиқариш, тарқатиш ёки сақлаш мақсадида компьютерлардан фойдаланиш; Террористик жиноятларни содир этиш учун компьютердан фойдаланишни ўз ичига олган ҳаракатлар; Ирқчилик ёки ксенофобия билан боғлиқ компьютер жиноятлари. Ушбу санаб ўтилган кибержиноятнинг ўзига хос жиноий-ҳуқуқий хусусиятларига ҳам эътибор қаратмоқчиман: компютер жиноятларининг яширинлиги (латентлиги) ; давлатлараролиги; ахборот, ахборот ресурслари ва ахборот технологиялари жиноий ҳужумларнинг предмети (мақсади), жиноятлар содир етилган муҳит ва жиноят воситаси ёки воситаси бўлиши мумкин; 19 компютер маълумотларини йўқ қилиш ва ўзгартириш қулайлиги (жиноят излари); виртуал изларни олиб ташлаб бўлмайди, уларни фақат кўчириб олиш мумкин; телекоммуникация тармоғи операторлари серверларида кибержиноятчилик изларини қисқа муддатли сақланиши ва бошқалар. Европа Кенгашининг кибержиноятчилик тўғрисидаги Конвенсия компьютер жиноятларининг тўрт турини “махсус кибержиноятлар” сифатида таснифлайди ва уларни компьютер маълумотлари ва тизимларининг махфийлиги, яхлитлиги ва мавжудлигига қарши жиноятлар сифатида белгилайди: 1. Компьютер тизимига ноқонуний кириш – 2-модда (компютер тизимига ёки унинг бир қисмига ноқонуний қасддан кириш); 2. Компьютер ахборотини қонунга хилоф тарзда эгаллаш – 3-модда (жамоат учун мўлжалланмаган компьютер маълумотлар ўтказмаларини ноқонуний қасддан қўлга киритиш); 3. Компьютер ахборотини модификациялаштириш – 4-модда (компьютер маълумотларининг қонунга хилоф равишда шикастланиши, ўчирилиши, бузилиши, ўзгартирилиши ёки йўқ қилиниши); 4. Компьютер тизимига ноқонуний аралашиш – 5-модда (компютер маълумотларини киритиш, узатиш, зарар етказиш, ўчириш, бузиш, ўзгартириш ёки бостириш йўли билан компютер тизими фаолиятига жиддий ноқонуний аралашиш). Бундан ташқари, БМТнинг X Конгрессида кибержиноятнинг бир неча тоифаси таклиф этилган. Синфлар бўйича бўлинади: зўравон ёки бошқа потенциал хавфли жиноятлар (жисмоний зўравонлик таҳдид, кибертаъқиб, болалар порнографияси, кибертерроризм) ва нозўравон жиноятлар (рухсатсиз кириш, киберўғирлик, киберфирибгарлик, Интернет 20 ёрдамида наркотрафик, интернетда қимор, электрон ҳаракати ёрдамида легаллаштириш бошқа кибер жиноятлар). Юқоридагилардан кўришимиз мумкинки, қибержиноятларнинг асосий объекти бу компьютер ахборотидир. Компьютер ахбороти бу тақдим этилиш шаклидан қатъий назар ахборот ҳисоблаш тизимлари, тармоқлари ва уларнинг таркибий қисмларидаги маълум бир хос матнда аниқ маънога эга бўлган тушунчаларни ичига олувчи шахс, предмет, далил, вокеа, ҳодиса каби объектлар ҳақидаги билимлар, маълумотлардир 23 . Ушбу турдаги жиноятлар ахборот технологияларидан қонуний, хавфсиз фойдаланишни таъминловчи муносабатларга тажовуз қилади. Жиноят объектининг тўрт бўғинли тузилишга эга эканлиги ҳақидаги назарияга асосланадиган бўлсак, ахборот технологияларидан ғайриқонуний фойдаланиш билан боғлиқ жиноий тажовузнинг умумий объектини жиноят қонуни билан муҳофаза этиладиган барча ижтимоий муносабатлар мажмуи, махсус объектини жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартиби, турдош объектини ахборот технологиларидан қонуний ва хавфсиз фойдаланиш борасидаги ижтимоий муносабатлар мажмуи ташкил қилади. Бевосита объекти эса муайян модданинг номи ва диспозициясидан келиб чиқиб аниқланади. Ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятларнинг объекти нимадан иборат, деган масала ҳанузгача бахсли бўлиб келмоқда. Жумладан, юридик адабиётларда ушбу турдаги жиноятлар нинг объекти ва предмети хусусида ҳар хил фикрлар бор. Масалан, В.В.Крилов ушбу жиноятларнинг объектини ЭҲМ маълумотлари ташкил қилади, деб ҳисоблайди 24 . Л. Чичко эса объект деганда ЭҲМ ахборотини, В.Б.Бехов эса машина ахборотини тушунишни таъкидлаган. Жиноий-ҳуқуқий тушунишда компьютер ахбороти ахборот технологилари соҳасидаги жиноятларнинг предмети ҳисобланади. Масалан 23 Файзиев О.Р.,Хусаинов Д.К. Ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятлар. – Тошкент.,ТДЮИ, 2009. – Б.63. 24 Крылов В. Информационные преступления – новый криминологический объект // Российская юстиция. – 2010, № 7 – С.56. 21 бундай ҳолатлар Жиноят кодекси 278 1 , 278 2 , 278 4 ва 278 6 -моддаларнинг диспозицияларида тўғридан-тўғри кўрсатилган. Бошқа ҳолларда эса предметнинг аниқланиши жиноят таркиби бошқа элементларнинг аниқланиши билан боғланган (Жиноят кодексининг 278 3 ва 278 5 - моддалари). Ўзбекистон Республикасининг “Ахборот эркинликлари принциплари ва кафолатлари тўғрисида”ги Қонунининг 3-моддасига мувофиқ, ахборот — бу манбалари ва тақдим этилган шаклидан қатъий назар, шахслар, предметлар, фактлар, воқеалар, ҳодисалар ва жараёнлар тўғрисидаги маълумотлардир. Жиноят кодекси Махсус қисмининг ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятларга оид бобининг хусусияти шундаки, унда ахборотнинг алоҳида тури – компьютер ахбороти ҳақида сўз боради. Ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятлар таркибларининг Download 1.09 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling