Ўзбекистон республикаси бош прокуратураси академияси


Download 1.09 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/53
Sana20.11.2023
Hajmi1.09 Mb.
#1787929
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   53
Bog'liq
8- А-Олимов-кибержиноятчиликка қарши курашишнинг ташкилий-ҳуқуқий асослари (3)

объектив томони аксарият ҳолларда моддий таркиб сифатида 
ифодаланади. Шу боис нафақат ижтимоий хавфли қилмишнинг содир 
этилиши, балки ижтимоий хавфли оқибатларнинг юз бериши, шунингдек 
қилмиш билан юз берган оқибат ўртасидаги сабабий алоқа аниқланиши ҳам 
назарда тутилади. Жиноятларнинг алоҳида таркиблари (ЖК 278

ва 278
6
-
моддалар) қонунда формал таркиб сифатида ифодаланган. Уларнинг тугаш 
пайти сифатида, оқибатлари қачон юз беришидан катъи назар, ҳаракат ёки 
ҳаракатсизликнинг содир этилиш вақти кўрсатилган.
Ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятларнинг субъектив 
томони айбнинг тўғри ёки эгри кўринишидаги қасд шакли билан 
тавсифланади. Фақатгина битта жиноят, ахборотлаштириш қоидаларини 
бузганлик учун жавобгарликни белгиловчи ЖК 278
1
-моддасидаги жиноят 
ҳам қасддан, ҳам эҳтиётсизлик туфайли содир этилиши мумкин. Қонун 
чиқарувчи томонидан иккита жиноят учун, ЖК 278

ва 278
6
-моддаларида 
жиноят субъектив томонининг зарурий белгиси сифатида мақсад 
белгиланган. 


22 
Ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятларнинг субъекти ақли 
расо, 16 ёшга тўлган, ахборотларни қўриқлаш мажбуриятига эга ёки 
компьютер ахборотларига қонунга хилоф равишда кирган шахслар 
ҳисобланади. Аммо сўнгги йилларда ушбу жиноятлар учун жиноий 
жавобгарлик ёшини пасайтириш таклифлари илгари сурилмоқда. Шуни 
айтиш лозимки, бугунги кунда компьютер технологиясининг ривожланиши 
ушбу жиноятларни ёш болалар ва вояга етмаган шахслар томонидан ҳам 
содир этиш имкониятларини яратди. 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 

Download 1.09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling