Ўзбекистон республикаси бош прокуратураси академияси


Download 1.09 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/53
Sana20.11.2023
Hajmi1.09 Mb.
#1787929
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   53
Bog'liq
8- А-Олимов-кибержиноятчиликка қарши курашишнинг ташкилий-ҳуқуқий асослари (3)

Франция 
Жиноят 
кодекси
65
орқали 
санкцияланган 
компьютер 
жиноятларини умумий объектига нисбатан 3 та катта туркумга ажратиш 
мумкин: 1) компьютер воситасидан фойдаланиб содир этиладиган шахсга 
қарши қаратилган жиноятлар; 2) компьютер воситасидан фойдаланиб содир 
этиладиган мулкка қарши қаратилган жиноятлар; 3) компьютер воситасидан 
62
Telecommunications Act 1984. – First Published 1994, Reprinted in the United Kingdom by The Stationery 
Office Limited. – London, 1999. – 65 p.
63
Computer Misuse Act 1990. – First Published 1994, Reprinted in the United Kingdom by The Stationery Office 
Limited. – London, 1997. – 48 p. 
64
Terrorism Act 2000. – First Published 2000, by The Stationery Office Limited. – London, 2000 – 34 p.
65
Новый уголовный кодекс Франции / Науч. Ред. Н.Ф.Кузнецова, Э.Ф.Побегайло. – М, 1994. – С.35. 


50 
фойдаланиб содир этиладиган миллат, давлат манфаатларига қарши 
қаратилган жиноятлар. 
ЖК 411-8-моддаси бўйича чет давлат, чет эл корхонаси ёки чет эл 
назорати остидаги корхона, ташкилотга ёки уларнинг вакиллари хисобидан 
ЭҲМ ёки картотекалар хотирасидаги маълумотлар, ҳужжатлар, ахборотлар, 
предметлар, методлар, қурилмаларни қўлга олиш ёки етказиш мақсадида 
хатти-ҳаракатларни амалга оширган шахс жиноят содир этишда айбдор деб 
топилади. 
Франция ЖК 4-китоби 1-бўлими 3-боби миллий мудофаага бўлган 
тажовузлар ҳақида бўлиб, унинг “Миллий мудофаа сирларига бўлган 
тажовузлар”, деб номланган 2-қисмида “ЭҲМ ёки картотекалар 
хотирасидаги маълумот, ҳужжат, предмет, ахборотлар – ушбу миллий 
мудофаа учун муҳим бўлган маълумотларни тарқалишини чеклаш 
мақсадида ҳимоя чоралари объектлари бўлиб, миллий мудофаа сирлари 
ҳисобланадилар”, деб белгиланган. 
Франция жиноят қонунчилиги айрим хорижий мамлакатлар, шу билан 
бирга Ўзбекистон Республикаси жиноят қонунчилигидан фарқли равишда 
фақатгина жисмоний шахслар учун эмас, балки жиноят содир этишда 
айбдор деб топилган юридик шахслар учун ҳам жиноий жавобгарлик 
масаласини белгилайди. Хусусан, Франция Жиноят кодекси 121-2, 226-16, 
226-17, 226-18, 226-19, 226-20, 226-21 ва 226-23-моддалари, шунингдек, 226-
22-модданинг 1-қисмида кўрсатилган жиноятларда юридик шахслар 
юридик шахслар жиноят субъекти сифатида қаралиши мумкин.

Download 1.09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling