Ўзбекистон республикаси бош прокуратураси академияси
Download 1.09 Mb. Pdf ko'rish
|
8- А-Олимов-кибержиноятчиликка қарши курашишнинг ташкилий-ҳуқуқий асослари (3)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Грузия Республикаси
Полша
Республикасининг Жиноят кодекси компьютер маълумотлари ва технологияларидан фойдаланган ҳолда содир этилган айрим жиноятлар учун жавобгарликни белгилайди. Жиноят кодекси Махсус 51 қисмининг XXXIII бобидаги 265—269-моддалар ахборот хавфсизлигига қарши жиноятлар учун жиноий жавобгарликни белгилайди 66 . Унга мувофиқ, мамлакат мудофаасини, алоқа хавфсизлигини таъминлаш, давлат ҳокимияти ва бошқа фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг фаолияти учун зарарли бўлган ёки компьютер маълумотларидан фойдаланишнинг мумкин эмаслигига олиб келадиган компьютер маълумотларини ноқонуний йўқ қилиш, шикастлаш, блокировка қилиш ёки ўзгартириш жиноят ҳисобланади. Бундай ҳаракатлар 6 ойдан 8 ойгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Полша Республикаси Жиноят кодекси “Мулкка қарши жиноятлар” номли XXXV бўлимида қуйидаги жиноятлар учун жавобгарлик белгиланган: – ўзганинг мулкини яширин равишда компьютер дастурлари ёрдамида қасддан ўғирлаш (278-модда 2-қисми); – телекоммуникациялардан рухсатсиз фойдаланиш натижасида зарар етказиш (285-модда 1-қисми); – компьютер маълумотларини йўқ қилиш, ўзгартириш, модификациялаш ёки нусхалаш орқали фирибгарлик йўли билан талон- тарож қилиш (287-модда 1-қисм); – айбдорга тегишли бўлмаган компьютер дастурларининг ноқонуний савдоси билан шуғулланиш (293-модда). Яна бир Кавказорти мамлакатларидан бири Грузия Республикасининг Жиноят кодекси махсус қисмидаги XXXV боби кибержиноятларнинг турларига бағишланган 67 . Эътиборли жиҳати, ушбу мамлакат Жиноят кодексида “ахборот технологиялар соҳасидаги жиноятлар”, “компьютер жиноятлари”, “юқори технологиялар соҳасидаги жиноятлар” каби атамаларга дуч келмайсиз. Грузия 2001 йилги Европа 66 Официальное издание Kodeks karny Rzeczypospolitej Polskiej. - Dz. U. Nr 88, poz. 553 i Nr 128, poz. 840 oraz z 1999 r. Nr 64, poz. 729, z 2000r. Nr 48 poz. 548, Nr 93 poz. 1027 od 04.02.01, z 2000 Nr 116 poz. 1216 od 23.06.01. 67 Уголовный кодекс Грузия // URL: https://matsne.gov.ge/ka/document/download/16426/143/ru/pdf 52 Кенгашининг Будапешт конвенцияси талаблари асосида Жиноят кодексини кибержиноятларнинг аниқ ва тўлиқ турлари билан тўлдирган. Жумладан, 2014 йил 24 сентябрдаги ўзгартиришлар билан Жиноят кодексига киритилган қуйидаги жиноятлар кибержиноятларнинг асосий турлари ҳисобланади: – компьютер тизимига рухсатсиз кириш (284-модда); – хат-ёзишмалар, телефонда сўзлашув, телефраф хабарлар ёки бошқа хабарларнинг сир сақланиши тартибини бузиш мақсадида компьютер дастурини яратиш, кириш паролларини ўзлаштириш, сақлаш, тарқатиш ёки маълумотларга бошқача тарзда кириш (285-модда); – компьютер маълумотлари ёки компьютер тизимини бузиш (286- модда). Шунингдек, 2006 йил 25 июльдаги ўзгартиришларга асосан Жиноят кодексининг 324 1 -моддасида кибертерроризм содир этганлик учун жавобгарлик белгиланди. Унга кўра аҳолини қўрқитиш ёки жамоатчиликка таъсир қилиш мақсадида қонун билан қўриқланадиган компьютер ахборотларини ноқонуний қўлга киритиш, ундан фойдаланиш ёки фойдаланиш таҳдиди, оғир оқибатларга олиб келадиган бўлса кибертерроризм деб топилади. Жануби-шарқий Осиё мамлакатларидан бири ҳисобланган Download 1.09 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling