Ўзбекистон республикаси бош прокуратураси академияси
Кибержиноятларни тергов қилиш тактикасининг умумий
Download 1.31 Mb. Pdf ko'rish
|
8- Б-Жумаев - КИБЕРЖИНОЯТЛАРНИ ТЕРГОВ ҚИЛИШ МУАММО ВА ЕЧИМЛАР
- Bu sahifa navigatsiya:
- Криминалистик тактика
- Тергов тактикаси
2.3. Кибержиноятларни тергов қилиш тактикасининг умумий
хусусиятлари ва рақамли далилларни тўплаш амалиёти “Тактика” (грекча “тактика” – қўшинларни сафга тизиш маҳорати) атамасини жиноятлар бўйича терговни амалга ошираётган шахсларнинг фаолиятига татбиқан илк маротаба XIX аср охирида немис 67 Yanbo Wu, Dawei Xiang*, JiangMing Gao and Yun Wu Hubei University of Police Wuhan, China, Research on investigation and evidence collection of cybercrime Cases // Journal of Physics: Conference Series 2021 68 Oerlemans, J.J. “Investigating сyberсrime”// Leiden: Meijers Research Institute and Graduate School of the Leiden Law School of Leiden University, 2017 52 олими А.Вейнгардт қўллаган. Криминалистик тактиканинг бош вазифаси тергов ҳаракатлари ва ташкилий тадбирларни ўз ичига олувчи криминалистик фаолиятни самарали ташкил этиш, шунингдек жиноят иши бўйича терговни унинг барча иштирокчилари ўзаро муносабатлари тизимини оқилона ташкиллаштириш йўли билан юритишдан иборат. Шунингдек, бази адабиётларда криминалистик тактика ҳамда тергов тактикаси атамаси турлича татбиқ этилади. Криминалистик тактика – бу криминалистика фанининг алоҳида бўлими бўлиб, дастлабки ва суд терговини ўтказиш юзасидан илмий қоидаларга асосланган ҳолда ишни ташкил этиш ва режалаштириш, шу билан бирга алоҳида тергов ҳаракатларини ўтказиш усуллари, жиноятни содир этиш шароитларини аниқлаш ва ашёвий далилларни йиғишга йўналтирилган тавсияларни ўргатади. Тергов тактикаси – бу кам куч, восита ва вақт сарфлаб юқори самарага эришиш мақсадида жиноятни тергов қилиш, очиш ва олдини олишда қўлланиладиган криминалистиканинг умумназарий қоидалари, мантиқ, психология, суд этикаси ва бошқа илмий билимлардан фойдаланишга асосланган дастлабки терговнинг тактик усуллари ва методларини режалаштириш мажмуидир 69 . Тергов такткикаси криминалистик тактикага нисбатан хусусийроқ тушунча эканлигини билиб олишимиз мумкин. Даставвал криминалистикада тактик жиноятларни фош этиш ва тергов қилиш билан шуғулланадиган шахсларга уларнинг ишларини режалаштириш юзасидан бериладиган назарий жиҳатдан асосланган тавсияларининг мажмуи тариқасида майдонга келган. Бора-бора унинг мазмун-моҳияти ўзгариб, анъанавий қоидалар билан бир қаторда криминалистик тактикага тергов фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ талай янги назариялар, таълимотлар, тавсиялар қўшила борди. Кейинроқ эса жиноятларнинг айрим турларини 69 Kriminalistik taktika: Darslik / T.B. Mamatkulov, Sh.T. Djumanov, U.T. Turgunov va boshq. – T.: O‘zbekiston Respublikasi IIV Akademiyasi, 2013. – 6 b . 53 тергов қилишни ташкил этишнинг ўзига хос хусусиятлари ҳам кўриб чиқила бошланди. Download 1.31 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling