47
қилишнинг шундай босқичики, унинг давомида умумий вазифалар билан бир
қаторда унинг ўзига хос вазифалари ҳам ҳал этилади.
Биринчи босқич – бу дастлабки тергов ҳаракатларини
бажариш
давридир. Мазкур ҳаракатлар ҳам умумий, ҳам ўзига хос вазифаларни (жиноят
аломатларига эга бўлган ҳодисани аниқлаш, айбдорни “из босилмасдан”
таъқиб қилиш ҳамда ушлаш ва ҳоказо) ҳал этишга қаратилган. Қоида
тариқасида, улар дарҳол ўтказилади. Дастлабки кечиктириб бўлмайдиган
тергов ҳаракатлари нисбатан чекланган муддатда ўтказилади,
лекин унинг
қанча давом этишини жиноятларни тергов қилишнинг барча ҳоллари учун
олдиндан белгилаб қўйиш мумкин эмас.
Умуман олганда, шуни қайд этиш
зарурки, тергов қилишнинг дастлабки босқичи кечиктириб бўлмайдиган,
шошилинч тергов ҳаракатларини ўтказиш билан тугайди. Жиноятларни тергов
қилиш дастлабки босқичининг муддати чекланганлиги терговчининг
фаолияти имкони борича жадаллаштирилишни талаб қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: