Ўзбекистон республикаси бош прокуратураси академияси
Download 1.31 Mb. Pdf ko'rish
|
8- Б-Жумаев - КИБЕРЖИНОЯТЛАРНИ ТЕРГОВ ҚИЛИШ МУАММО ВА ЕЧИМЛАР
қидириш
тактикаси, биринчидан, маълумотнинг ҳимояланиш даражаси, иккинчидан, тергов харакатлари даврида компьютернинг ва периферия мосламаларининг функционал ҳолатидан келиб чиққан холда танланиши зарур 80 . Компьютерни юкори даражада ҳимояланганлигига ноқонуний маълумотдан фойдаланишга қарши ва ёки сертификатланган махсус химоя воситаларининг мавжудлиги, компьютер тизими жойлашган ҳудуд ва биноларни (техник воситалар ва махсус персонал ёрдамида), узлуксиз қўриклаш, жиддий кириб-чиқиш режимларини қўллаш, биноларни махсус жихозлаш; маълумот мухофазаси маъмурияти мавжудлиги, нормал ишлаши ва иш назорати гувоҳи бўлади. Ҳимояланишнинг паст даражаси компьютердан фойдаланишнинг оддий алгоритми (масалан, маълумотлар фақат пароль билан химояланган), уни енгиб ўтиш тўғрисидаги ишончли маълумотлар олиш билан ифодаланади, бунда маълумотга етишиш учун махсус воситалар ишлатилмайди. Компьютер маълумотларига ноконуний эришишга карши ҳимояни енгиб ўтиш терговчи фаолиятида энг масъулиятли ишларидан биридир. Айнан нотўғри муомала натижасида маълумотлар (махсус программалар ёрдамида) йук килиниши, шу жумладан у ўзгартирилиши мумкин. Бунга йўл қўймаслик учун тергов ҳаракатига тайёргарлик кўриш чоғида компьютернинг ҳимоя даражасини (ҳимоя воситалари, пароллар, муҳим сўзлар ва хоказо) иложи борича аниқ ва тўлик аниқлаш зарур. Бир тарафдан, программалаштириш ва хисоблаш техникаси мутахассисларининг умумий фикрларига кўра, ҳимояни тўла кафолатлайдиган техника ва дастур воситалари бугунги кунда мавжуд эмас. Шу боис, умуман олганда, маълумот излашда ҳар кандай тўсикни енгиб ўтиш мумкин. Бошка тарафдан, мавжуд ҳимоя воситалари шунчалар хилма- хил ва улар ҳар-хил алгоритмлар ва химояланиш кўринишига эгаки, уларни 80 https://uz.denemetr.com/docs/768/index-287487-1.html?page=32 63 енгиб ўтиш учун кўп вақт талаб килинади. “Хакерлар” орасида бирор мақсадга эришиш химоясини енгиб ўтиш юкори маҳорат саналади. Компьютер маълумотларини ҳимоялашнинг сабаблари турлича. Жиноятни тергов килиш ва очишга тўсқинлик қилиш мақсадидан ташқари истеъмолчилар маълумотларини компьютерда ишловчининг етарли билим ва маҳоратга эга эмаслиги ва бетартиблигидан ҳимоялашади. Компьютер маълумотларини ҳимоялаш идентификация (истеъмолчини аниклаш) ва Download 1.31 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling