Ўзбекистон республикаси бош прокуратураси академияси


аутентификация (аслига тўғрилигини текшириш)


Download 1.31 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/55
Sana19.06.2023
Hajmi1.31 Mb.
#1608718
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   55
Bog'liq
8- Б-Жумаев - КИБЕРЖИНОЯТЛАРНИ ТЕРГОВ ҚИЛИШ МУАММО ВА ЕЧИМЛАР

аутентификация (аслига тўғрилигини текшириш) йўли билан амалга 
оширилади. Иккинчи тараф субъект ҳақиқийлигига ишонч ҳосил қилади.
Аслига тўғрилик паролни билиш, шахсий идентификация номери
криптографик калит; шахсий карточка ёки шу каби мослама; овоз, бармоқ 
излари ва бошка биометрик хусусиятлар билан тасдикланади. Пароллар 
аввалдан операциявий тизим ва бошка сервис дастурларга ўрнатилади. Тўғри 
ишлатилганда, улар кўпгина ташкилотларга хавфсизликнинг мақбул 
даражасини таъминлай олади.
Шундай бўлсада, хусусиятлар мажмуи бўйича улар аслига тўғриликни 
тасдикловчи энг заиф воситадир. Паролларнинг ишончлилиги уларни эсда 
саклаш ва сир тутиш қобилиятига асосланган. Пароль эсда қоладиган булиши 
учун уни оддий тузишади, бирок қонуний истеъмолчиларнинг қзикишлари, 
танишлари доираси аввалдан ўрганиб чикилса, паролни топиш қийинчилик 
туғдирмайди. Баъзи пароллар бошидан сир тутилмайди, чунки улар 
хужжатларда кўрсатилган стандарт маънога эга бўлади ва тизим ўрнатилганда 
ҳар доим ҳам ўзгартирилмайди. Паролни киритишни оптик воситалар ва 
процессор ва монитор тарқатувчи электромагнит нурни қўлга олиш мобайнида 
аниқлаш мумкин.
Компьютер техникасини кўздан кечириш ёки тинтув пайтида пароль 
ёрдамида химоя қилишнинг анализи компьютерда топилган криминалистик 
маълумотнинг ҳақикий эгасини аниқлашда терговчига ёрдам бериши 
эҳтимоли каттадир. Бошқача килиб айтганда, пароль тизими ишончлилиги 


64 
қанча катта бўлса, унинг хақиқий эгаси кимлигини ишонч билан аниқлаш 
мумкин бўлади ва топилган маълумотнинг далилий кучи шунча юкори бўлади.
Қоғозсиз технология машинавий тарқатувчилар ёки алока тармоклари 
орқали ҳужжатлар алмашинувида бир қатор афзалликларга эга. Аммо бунда 
ҳужжат муаллифи ва ҳужжатни идентификациялаш муаммоси туради. 
Одатий технологияда бу нарса ҳужжатдаги маълумот жисмоний тарқатувчи 
билан узвий боғлиқ Бу муаммо қисман “ракамли имзо” ишлатиш орқали ҳал 
этилади. Технология шундан иборатки, ҳужжатни тузган шахс, уни махсус 
дастур - электрон калит ёрдамида кодлаштиради. Бунда иккита калит 
қўлланилади. 

Download 1.31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling