Ўзбекистон республикаси бош прокуратураси академияси


Download 1.31 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/55
Sana19.06.2023
Hajmi1.31 Mb.
#1608718
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   55
Bog'liq
8- Б-Жумаев - КИБЕРЖИНОЯТЛАРНИ ТЕРГОВ ҚИЛИШ МУАММО ВА ЕЧИМЛАР

мантиқий тактик усуллар: Мантиқ қонунлари ва категориялари ҳамда 
суд мантиқига хос қонуниятлар ва категорияларга асосланувчи тактик усуллар 
(сўроқ қилинувчи шахснинг кўрсатувларидаги қарама-қаршиликларни 
аниқлаш ва улардан фойдаланиш; тергов версияларини тузиш ва уларни 
текшириш; тергов ҳаракатларини ўтказиш жараёнида далиллардан ва тезкор-
қидирув фаолияти натижаларидан фойдаланишнинг мантиқий изчиллигини 
белгилаш усуллари ва б.қ.); 
ташкилий тактик усуллар: бу усуллар жиноятларни тергов қилишни 
режалаштириш қоидалари ва усулларини; жиноятларни очиш ва тергов қилиш 
пайтида терговчининг тергов ҳаракатларини ҳамда бошқа ҳаракатларини; 
иштирокчилар ўртасида вазифалар тақсимланишини; терговчи ва суриштирув 
органлари тезкор ходимларининг ўзаро ҳамкорлигини ташкил этишни ва 
б.қ.ни ўз ичига олади; 
комплекс тактик усуллар: жиноятларни очиш ҳамда тергов қилиш 
пайтида илгари кўрсатиб ўтилган ва бошқача мазмундаги терговчи 
ҳаракатларини тайёрлаш ҳамда амалга ошириш йўлларини уйғунлаштиради 
(содир этилган жиноятда ўз айбини инкор этаётган айбланувчини сўроқ 
қилишда саволларни қўйиш кетма-кетлигини танлаш сўроқ қилинувчининг 
руҳияти хусусиятларини, унинг айби юзасидан тўпланган далиллар мазмуни 
ва аҳамиятини ҳамда сўроқ қилишда ҳимоячи, мутахассис, прокурор ва бошқа 
шахслар иштирок этишини ҳисобга олган ҳолда ўтказилиши лозим)
74

Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки тергов тактикаларини амалга ошириш 
жараёнида бир қанча қоида ва талаблар мавжуд бўлиб, уларга қуйидагиларни 
киритишимиз мумкин: талаб сифатида қонунга асосланганлиги (қонун 
меъёрларига мос келиши); мақсадга мувофиқлик; хилма-хиллик; хавфсизлик; 
самарадорлик ва тежамкорлик; усулни эркин танлаш; тергов ҳаракатлари ва 
74
Криминалистика: Олий ўқув юртлари учун дарслик / N. Р.Абдумажидов ва бошқалар. - Т.:Адолат”, 2003 -
197 б 


57 
тезкор қидирув тадбирларининг энг мақбулини уйғунлаштириш кабиларни 
киритишимиз мумкин.
Умумий қоидаларга эса, қонунийликка, одоб ва ахлоқ меъёрларига риоя 
қилиш; раҳбарият ягоналиги; терговчининг фаоллиги ва интилувчанлиги; 
суриштирув ходимлари билан ўзаро ҳамкорлик; вазиятлилик; босқичли; 
режалилик; изчиллик; холислик; тўлалик; ўз вақтида ижро этиш; криминал -
техника воситаларидан фойдаланиш; мутахассислар ёрдамидан фойдаланиш.
Ушбу сохадаги жиноятларни тергов килишда уч хил вазиятни учратиш 
мумкин:
1) хамма нарса аниқ - жиноятнинг хусусияти ва ҳолатлари маълум 
(масалан: қандай вирус ва қай йул билан компьютер тармоғига киритилган) ва 
жиноят жабрланувчининг ўз кучи билан аникланган, жиноятчи маълум ва 
кўлга олинган, ўз айбига иқрор бўлган вазият;
2) жиноятни содир этиш усули маълум, аммо жиноят механизми 
қисман ноаниқ, масалан компьютер тармоғи ҳимоясининг заиф жойлари 
оркали фойдаланувчиларни интернет файлларига ноқонуний кирганларида 
жиноятчининг шахси аниқ бўлиб, аммо у яширинган;
3) фақат жиноий натижа аниқ, масалан, банк компьютер тармоқни 
ишдан чикариш; жиноятчининг шахси ва жиноят механизми ноаниқ
75
.
Юқоридаги фикрларга чет эл олимлар билдирган фикрлардан қўшимча 
сифатида келтириб ўтишимиз мақсадга мувофиқдир. Харина Э.Н.
76
ва . 
Россинская Е.Р
77
ўз илмий изланишларида ушбу турдаги жиноятларни бир 
қанча турларга бўлганликларини кўришимиз мумкин. Бироқ улар шу нарсани 
таъкидлашадики, бугунги кунда фақатгина компътер орқали содир этилган 
эмас, балки ҳар қандай электрон қурилмалар орқали содир этилган 
воситаларни ҳам тушуниш лозимлигини таъкидлаган. 
75
Ўша жойда 
76
Харина Э.Н. О возможностях использования сети Интернет при расследовании преступлений / Э.Н. Харина 
// Современное состояние и перспективы развития научной мысли : материалы Междунар. науч.-практ. 
конф., г. Уфа, 25 мая 2015 г. : в 2 ч. – Уфа : Аэтерна, 2015. – Ч. 2. – С. 131–132. 
77
Россинская Е.Р. Судебная компьютерно-техническая экспертиза: проблемы становления и подготовки 
кадров экспертов / Е.Р. Россинская // Теория и практика судебной экспертизы. – 2008. – № 3. – С. 60–66. 


58 
Биринчи ҳолатда компьютер тизимига ноқонуний кириш ва юзага келган 
натижалар ўртасида алока борлиги (ишдан чикиш, компьютерга вирус 
тушириш ва бошкалар), келтирилган зарарнинг ҳажмини аниклаш зарур. 
Иккинчи ҳолатда - юкорида кайд этилган вазифалардан ташкари, 
гумонланувчини қидириш ва қўлга олиш зарур. Ниҳоят, энг ноқулай (учинчи) 
ҳолатда жиноят механизмини аниқлаш зарур. Биринчи ҳолатда воқеа жойига 
етиб келган хавфсизлик учун маъсул бўлган шахс электрон курилмаларнинг 
хавфсилигини кафолатлаши лозим деб ҳисобланади
78
.
Тергов тактикасининг бир қисми бўлган компьютер маълумотларини 
ошкор қилиш, фиксациялаш ва олиб кўйиш тўғрисида тўхталиб ўтсак, 
аниқроги: 
жиноят содир этилган жой, бинони, буюмларни, ҳужжатларни 

Download 1.31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling