Ўзбекистон республикаси бош прокуратураси академияси


телекоммуникация тармоқларидан, Интернет бутунжаҳон ахборот


Download 1.31 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/55
Sana19.06.2023
Hajmi1.31 Mb.
#1608718
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   55
Bog'liq
8- Б-Жумаев - КИБЕРЖИНОЯТЛАРНИ ТЕРГОВ ҚИЛИШ МУАММО ВА ЕЧИМЛАР

телекоммуникация тармоқларидан, Интернет бутунжаҳон ахборот 
тармоғидан фойдаланиб қонунга хилоф равишда ўтказиш. 
2.2 Кибержиноятларни тергов қилишнинг методикаси 
Кибержиноятларни тергов қилишнинг методикаси ҳақида гапирар 
эканмиз аввало, жиноятларни тергов қилишда қилишда қўлланиладиган 
методика ҳақида маълумот бериб ўтишимиз мақсадга мувофиқдир. Қўшимча 
сифатида шуни таъкидлаб ўтишимиз лозимки, компьютер ахборотларидан 
фойдаланиб 
содир 
этилган 
жиноятларнинг 
криминалистик 
характеристикасини бир элементи жиноятчининг шахсидир.
Уларни қуйидаги турларга ажратиш мумкин:
“Хакерлар” - техник воситалар ва компъютер ахборотларига 
рухсатсиз (ўзбошимчалик) билан кириш йўллари, усуллари билан 
шуғулланувчи юқори малакали ЭҲМ фойдаланувчиси ёки дастурчи
59

58
Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний савдоси билан боғлиқ фактларни аниқлаш 
бўйича Тошкент шаҳар ИИББ жиноят қидирув ходимлари томонидан олиб борилган ишлар тўғрисида // 
URL: www.iiv.uz 
59
https://www.sites.google.com/site/56i853s/statya 


39 
“Қароқчилар” – компьютер маълумотлари тизимга кириш билангина 
чекланиб қолувчи маҳоратсиз ва тажрибасиз гуруҳлар; 
“Броузерлар” – ушбу гуруҳ вакиллари замонавий технологиялар 
билан қуролланган бўлиб, ўзгаларнинг файлларига рухсатсиз кириш 
имкониятига эгалар. Улар муаллифлик ҳуқуқини бузиб, файллардан 
фойдаланишлари мумкин, аммо уларга жиддий зарар етказмасликлари ҳам 
мумкин, деб тахмин қилинади;
60
“Крекерлар” – замонавий техника воситаларидан юқори даражада 
фойдалана оладиган хавфли кибержиноятчилар. Улар содир этган қилмишлар 
одатда, катта миқдорда зарар етказиш бўлиб ҳисобланади. Крекерлар 
файлларни нусхалашдан тортиб дастур ва тизимларни йўқ қилиб юборишгача, 
барча-барчасини амалга ошира оладилар
61
.
“Руҳий касал шахслар” – компьютер фобияси (ахборот касаллиги) 
билан оғриган шахслар. Одатда бу турдаги касаллик билан оғриган шахсларда 
ички ёки ташқи таъсирлар остида ёки туғма информацион режимни бузилиши 
кузатилади.
Компьютер воситалари ва ахборотлари билан боғлиқ меҳнат 
муносабатларини жадаллашиши кўпчилик хизматчи ходимларининг бунга 
тайёр эмаслигини кўрсатди. Натижада, уларнинг кўпчилигида ишдаги 
стресслар туфайли компъютер фобияси ёки невроз касаллиги юзага келган. 
Унинг асосий белгилари тез чарчаш, компъютер билан ишлаш жараёнида қон 
босимини тез кўтарилиб кетиши, бош айланиши ва бош оғриғи, қўл 
бармоқларининг қалтираши, нафас олишнинг қийинлашиши, ҳушдан кетиш ва 
бошқалар. Бу турдаги жинотчилар ҳаракати асосан компьютер техник 
воситаларига зарар етказиш ёки уларни жисмоний йўқ қилишга қаратилади. 
Бунда жиноятчилар ўз ҳаракатлари устидан қисман ёки тўлиқ назоратни 
қилиш фунциясини йўқотади.
60
POLISH SCIENCE JOURNAL (ISSUE 6(27), 2020) - Warsaw: Sp. z o. o. "iScience", 2020. Part 2 
61
https://www.anti-malware.ru/threats/carding. 


40 
“Профессионал жиноятчилар” – иқтисодиёт, инженер-техник ёки 
физика-математика маълумотига эга бўлган, махсус техник воситалар билан 
қуролланган, жиноий гуруҳ ёки жиноий ташкилотларга аъзо юқори малакали 
мутахассислардир. Улар компъютер техник воситалари ва дастурларидан 
фойдаланиб катта ҳажмдаги пул маблағларини ўзлаштириш билан боғлиқ 
мансабдорлик, фирибгарлик, иқтисодиёт сохасида ёки бошқа шу турдаги 
жиноятларини содир этади. Бу жиноятлар кўп эпизодли бўлганлиги учун 
ғаразли мақсадда яширин усулда қасддан содир этилади
62

Компьютер ахборотларидан фойдаланиб содир этилган жиноятларда 
жиноятчилар ёши 15-45 ёшни ташкил қилади. Уларнинг 33% ни 20 ёшгача 
бўлган шахслардир. Аксарият ҳолларда бу турдаги жиноятчилар махсус 
маълумотга эга бўлишмайди. Жумладан, АҚШда компъютер ахборотларидан 
фойдаланиб содир этилган жиноятларнинг мингдан еттитасигина 
профессионал дастурчилар томонидан содир этилади
63
. Хусусан, жиноятларни 
тергов қилиш услубиёти криминалистика фанининг якунловчи бўлими 
ҳисобланади. У қонунийлик талабларига мувофиқ ҳолда, тергов ва 

Download 1.31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling