Ўзбекистон республикаси бош прокуратураси академияси


Download 1.31 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/55
Sana19.06.2023
Hajmi1.31 Mb.
#1608718
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   55
Bog'liq
8- Б-Жумаев - КИБЕРЖИНОЯТЛАРНИ ТЕРГОВ ҚИЛИШ МУАММО ВА ЕЧИМЛАР

278
7
­модда. 
телекоммуникация тармоғидан қонунга хилоф равишда (рухсатсиз) 
фойдаланиш бўлиб, ўрнатилган ҳимоя тизимларини четлаб ўтган ҳолда 
телекоммуникация тармоғидан фойдаланиш ва халқаро трафикни ўтказиш 
мақсадида телекоммуникация тармоғидан қонунга хилоф равишда (рухсатсиз) 
фойдаланиш. Шунингдек, мазкур мақсадлар учун мўлжалланган махсус 
дастурий ёки аппарат воситаларини қонунга хилоф равишда (рухсатсиз) 
сақлаш ва уларнинг фаолият кўрсатиши учун шароитлар яратиш. 
Таклиф сифатида ЖКнинг XX
1
-бўлимини такомиллаштириш юзасидан 
айрим мулоҳазаларни баён этиш зарур, деб ўйлаймиз. Хусусан, ЖК 278-
моддаси диспозициясида ахборот-ҳисоблаш тизимлари, тармоқлари ва 
уларнинг таркибий қисмлари, электрон ҳисоблаш машиналари, электрон 
ҳисоблаш машиналари тизими ёки уларнинг тармоқлари атамаларидан 
фойдаланиш мақсадга мувофиқ эмас. Шу сабабдан, Жиноят кодекси 278-
моддаси 1-қисмидаги “ахборот-ҳисоблаш тизимлари, тармоқлари ва 
уларнинг таркибий қисмлари” сўзларини “компьютер техникаси 


33 
воситаси, унинг тизими ёки тармоғи” жумласи билан тўлдириши мақсадга 
мувофиқ бўлар эди.
Шунингдек, ушбу бобда мавжуд бўлган 278
5
-моддаси 1-қисмини 
Ўзганинг компьютер ускунасини ёки хизматда фойдаланиладиган компьютер 
ускунасини қасддан ишдан чиқариш, худди шунингдек компьютер тизими 
ёки тармоғи ишини бузиш мақсадида компьютер ахборотини қасддан йўқ 
қилиб юбориш (компьютер саботажи) шаклида тўлдирилиши ўринли бўлар 
эди. 
Бугунги технологик тараққиёт, жумладан кибержиноят билан боғлиқ 
жиноят турларининг кенгайганлигини ҳисобга оладиган бўлсак, ЖКнинг XX
1
-
боби кибержиноятларнинг тўлиқ таркибини қамраб ололмайди. Ривожланган 
хорижий мамлакатлар тажрибаси, халқаро доирада тан олинган 
конвенциялардаги тавсиялар ва бугунги глобал жараёнлардаги ахборот 
ҳуружларини таҳлил қилган ҳолда, ЖКда айрим турдаги кибержиноятлар учун 
жиноий жавобгарлик белгилаш мақсадга мувофиқдир. Даставвал, 
телекоммуникация тармоқларидан, шунингдек Интернет бутунжаҳон ахборот 
тармоғидан фойдаланиб содир этиладиган Жиноят кодексимизда мавжуд 
нормаларни келтириб ўтсак. 
Жумладан, Жиноят кодекси 103-модда 2-қисм “г” банди “Ўзини ўзи 
ўлдириш даражасига етказиш”; 103

Download 1.31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling