Ўзбекистон республикаси бош прокуратураси академияси


Download 1.31 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/55
Sana19.06.2023
Hajmi1.31 Mb.
#1608718
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   55
Bog'liq
8- Б-Жумаев - КИБЕРЖИНОЯТЛАРНИ ТЕРГОВ ҚИЛИШ МУАММО ВА ЕЧИМЛАР

қисмининг “б” бандига жойлаштирилиши мақсадга мувофиқ бўлар эди. Зеро 
кучайтирилган тартиб, ушбу турдаги жиноятларнинг камайишига сабаб бўлса.
Шунингдек, бугунги кунда гиёҳванд моддалар савдоси Интернет 
тармоғи орқали ҳам жуда кўплаб миқдорда сотилаётганини кўришимиз 
мумкин. Тошкент шаҳар ИИББ жиноят қидирув ходимлари Интернет тармоғи 
орқали тарқатилган гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг 
ноқонуний савдоси билан боғлиқ 2020 йилда 41 та фактни фош этишди. 
Кўпчилик ғаразгўйлар ушбу мақсадлар учун Телеграм мессенжеридан 
фойдаланадилар. Пойтахт аҳолиси, журналистлар ва блогерлар бир неча 
маротаба ИИББ матбуот хизматига турли бинолар деворларига гиёҳвандлик 
воситалари ва психотроп моддаларни тарқатишда қатнашганлар томонидан 
қолдирилган графити фотосуратларини бот ёки Телеграм-каналга ҳавола 
билан юборишган. Тезкор ходимлар тақиқланган моддаларни сотадиган 
сайтларни яширин реклама қилиш ҳолатларига дуч келишди. Бу каби ҳар бир 
хабарни текшириш жуда машаққатли ва мураккаб ишдир, чунки ушбу 
платформада махфий суҳбат имконияти мавжуд ва трафикни шифрлашдан 
фойдаланилади. Бироқ, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг 
бошқа бўлинмалари билан ҳамкорликда Жиноят кидирув бошқармаси тезкор 
ходимлари жиноятчиларни аниқлашга муваффақ бўлмоқдалар. Натижада
2020 йил бошидан бери 10 ой ичида турли хил ижтимоий тармоқлар ва тезкор 
хабарлар орқали амалга оширилган текширувлар ёрдамида 770 граммдан 
57
Фуқароларнинг пластик карталаридан 30 миллионга яқин пулларни ўғирлаган талаба ушланди // https://zarnews.uz/ 


38 
ортиқ синтетик гиёҳвандлик воситалари, 30 граммдандан ортиқ “спайс”, 
шунингдек маълум миқдордаги гашиш (2 граммдан юқори) ва героин 
(тахминан 0,5 грамм) тортиб олинди
58
 
Кўриниб турибдики, Интернет тармоғи орқали тарқатилган 
гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний савдоси 
билан боғлиқ жиноятлар авж олиб жамият онгига жиддий таъсир этмоқда. Шу 
сабабдан, Жиноят кодексининг 273-моддасига қуйидагича ўзгартириш 
киритиш лозим деб ҳисоблаймиз. 273-модда. Гиёвандлик воситалари, 
уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб 
кўп бўлмаган миқдорда қонунга хилоф равишда, шунингдек, тайёрлаш, олиш, 
сақлаш, ташиш ёки жўнатиш, шунингдек уларни кўп бўлмаган миқдорда 

Download 1.31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling