42
жиноятчиликни бартараф этишни ташкил қилиш бўйича
услубий
тоифалаштирилган тизимдир.
Криминалистик услубий тавсиялар – жиноятларнинг муайян турларини
очиш, тергов қилиш ва уларнинг олдини олишни ташкил этиш ҳамда амалга
ошириш бўйича илмий ишлаб чиқилган ва амалда текширилган маслаҳатлар
(таклифлар)дир. Ҳар бир хусусий услубиёт амалда турли шароитларда ишлаш
учун ўзаро бир-бирига боғлиқ маслаҳатлар тизимини (мажмуини) ҳосил
қилувчи бир неча тавсияни ўз ичига олади.
Тергов қилиш услубиёти – жиноят ишини юритишга доир қонун
талабларидан,
вужудга
келган
тергов
вазияти
хусусиятларидан,
жиноятларнинг мазкур турини очиш ва тергов қилиш назарияси ва амалиётига
доир билимлардан келиб чиқиб терговчи танлаган ҳақиқатни аниқлаш
усулидир.
Шу тариқа, сиртдан ўхшаш бўлган “криминалистик услубиёт”, “хусусий
криминалистик услубиёт”, “криминалистик услубий тавсия” ва
“тергов
қилиш услубиёти” атамалари ўз мазмунига кўра бир-биридан фарқ қилади.
Жумладан, биринчи ҳолда криминалистика фанининг мустақил
якунловчи
қисмини, иккинчисида –
муайян турдаги жиноятни очиш, тергов қилиш ва
уларни бартараф этишни ташкил қилиш ҳамда амалга ошириш бўйича илмий-
амалий тавсиялар тизимини (мажмуини), учинчисида –
тегишли жиноят
ишлари бўйича ишлаш учун алоҳида илмий асосланган ва амалда текширилган
маслаҳатни (таклифни), тўртинчи ҳолатда эса –
жиноятни тергов
Do'stlaringiz bilan baham: