Ўзбекистон республикаси бош прокуратураси академияси
Download 1.31 Mb. Pdf ko'rish
|
8- Б-Жумаев - КИБЕРЖИНОЯТЛАРНИ ТЕРГОВ ҚИЛИШ МУАММО ВА ЕЧИМЛАР
- Bu sahifa navigatsiya:
- Учинчи босқич
Иккинчи босқич – бу иш бўйича далилларни тўплаш ва текширишга
қаратилган барча қолган тергов ҳаракатларини бажариш давридир. Мазкур босқичнинг асосий вазифалари: айбдорни содир этилган жиноятда фош этиш, айб эълон қилиш, дастлабки босқичда аниқланмай қолган ҳолатларни аниқлаштиришдан иборат. Учинчи босқич – бу тергов қилишнинг якунловчи босқичи. Мазкур босқич терговчи томонидан тергов қилишни тамомлаш, яъни далилларни тўплаш, текшириш ва баҳолашга қаратилган тергов ҳаракатларини юритишни тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган пайтдан эътиборан бошланади ва ишни прокурорга юбориш ёки жиноят ишини тугатиш тўғрисида қарор чиқариш билан тугалланади. Ўз мазмунига кўра у иш бўйича тўпланган далиллар баҳоланишини, қўшимча ва такрорий ҳаракатлар амалга оширилишини ҳамда терговни ниҳоясига етказиш тартибини белгилашни ўз ичига олади. Хусусий криминалистик услубиётларда тавсиялар ана шу босқичларга мувофиқ тизимлаштирилади. Жиноятларни тергов қилиш услубиётларининг 48 вазиятга боғлиқлиги ва кўплиги. Тергов амалиёти жиноятларнинг ҳар бир тури учун типик бўлган тергов вазиятларининг мазмунини ҳисобга оладиган ҳамда унга боғлиқ ҳолда терговни ташкил қилишнинг у ёки бу усулини тавсия этадиган хусусий криминалистик услубиётлар яратишни талаб қилади. Жиноят иши бўйича тергов вазияти жиноятни тергов қилишнинг муайян давридаги вазиятни тавсифловчи ҳолатлар (шароитлар, омиллар) мажмуидан иборат бўлади. Типик тергов вазиятлари жиноятларни тергов қилишнинг барча босқичларига хосдир, лекин криминалистик услубиётларда кўпинча дастлабки типик тергов вазиятлари таҳлил қилинади. Уларнинг хилма-хиллиги кўп турли тавсияларни ва уларнинг тизимларини ишлаб чиқишни талаб қилади. Типик тергов вазиятлари ҳисобга олинган ҳолда жиноятларни тергов қилиш услубиётларининг яратилиши тавсияларнинг мазмунини аниқлаштиради ҳамда уларнинг амалий қимматини оширади. Умумийлик принципи бўйича жиноятларни очиш, тергов қилиш ва уларнинг олдини олиш чоғида криминалистик услубий тавсиялардан фойдаланиш қулай бўлиши учун хусусий услубиётларнинг конструктив бирлиги тамойилига, яъни ички мустақиллиги ва кўп турлилигига амал қилган ҳолда уларнинг мақбул тузилишига риоя этиш зарур. Мазкур тамойилларга кўра ишлаб чиқилган хусусий криминалистик услубиётлар шунингдек, терговчининг ички ишлар органлари тезкор ва бошқа хизмат ходимлари билан ўзаро ҳамкорлиги хусусиятларини; жамоатчилик ёрдамидан фойдаланишга доир йўл-йўриқларни; терговчи томонидан айрим турдаги жиноятларни тергов қилиш чоғида унинг олдини олишга доир фаолиятини ташкил этиш бўйича тавсияларни ҳам ўз ичига олган бўлиши керак. Криминалистиканинг якунловчи бўлимини билиш ва ундан фойдаланишда хусусий криминалистик услубиётларни таснифлаш муҳим аҳамиятга эга. Криминалистик услубиёт назариясига бағишланган замонавий ишларда хусусий услубиётларни таснифлашни бир қанча асослар бўйича ўтказиш қабул қилинган. Жиноят қонунига муносабати нуқтаи назаридан 49 хусусий услубиётлар типик (турга оид) ва махсус услубиётларга бўлинади. Типик услубиётлар жумласига амалдаги жиноят қонунида белгиланган жиноят турлари (масалан, одам ўлдириш, ўғирлик, фирибгарликни тергов қилиш услубиётлари ва ҳоказо) бўйича тузилган услубиётлар киради. Жиноят тўғрисидаги қонун ҳужжатлари янгиланиши муносабати билан тегишлича янги хусусий услубиётларни ишлаб чиқиш зарурияти пайдо бўлади. У ёки бу қилмиш учун жиноий жавобгарликнинг бекор қилиниши ёки уларнинг жиноийлик тоифасидан чиқарилиши (декриминализация қилиниши) тергов қилишнинг айрим услубиётларига бўлган эҳтиёжни истисно этади. Типик хусусий услубиётлар сони жиноятларнин мавжуд турларига мувофиқ бўлиши керак. Услубиётларнинг ана шу сони энг юқори (максимал) ҳисобланади. Шу сабабли, криминалистика олдида барча зарур бўлган, лекин ҳозирча мавжуд бўлмаган хусусий услубиётларни ишлаб чиқиш вазифаси туради. Download 1.31 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling