Ўзбекистон республикаси бош прокуратурасининг олий ўҚув курслари
Download 0.65 Mb.
|
Коррупция Психол УМК (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Хулқ компетенциялари
- Когнитив компетенциялар
Эмоционал компетенциялар: раҳбарнинг лидерликка, ютуққа интилиш мотивацияси, унинг стрессга чидамлилиги, турли босим шароитида самарали фаолият юритиш қобилияти ва ўзини бошқариш малакасига эгалиги.
Хулқ компетенциялари: раҳбарнинг шахслараро муносабатларга йўналганлиги, коммуникативлиги, ишчан жамоани ташкил эта олиши ва келиштира олиш малакалари, раҳбар хулқининг тартиблашганлиги, ташкилотга ва ўз жамоасига садоқати. Когнитив компетенциялар: инсон тафаккурининг эгилувчанлиги, бошқарув қарорларига комплекс тарзда ёндашиш, ақлий қобилиятларни ривожлантиришга йўналганлик, интеллектуал салоҳиятга урғу бериш. Бундай классификацияга биноан ҳар қандай бошқарув соҳасига оид энг оддий ва жўн кўринишдаги компетенциялар кўламини яратиш имкони туғилади ҳамда амалдаги раҳбарларнинг бошқарув малакаларини қисқа фурсатда баҳолаш технологиялари яратилиши мумкин. Бошқарувни амалга ошириш учун юқори бўғин раҳбарлари махсус билимларга эга бўлиши ва уларни кундалик фаолиятда қўллай олишлари лозим. Замонавий раҳбарнинг профессионал компетентентлигига бўлган талабларни икки гуруҳга бўлиш мумкин. Биринчисига бошқарувдаги профессионал меҳнатни олиб боришга оид билим ва малакалар киради. Булар қаторига: тезкорлик ва ноаниқ вазиятларда асосланган қарорлар қабул қилиш; корхона фаолият юритадиган соҳа ривожланишига оид барча масалалар юзасидан хабардорлик: тадқиқотларнинг ҳолати, техника, технологиялар, рақобат, маҳсулотга бўлган талаб динамикаси; ресурсларни бошқариш кабилияти, корхона фаолиятини режалаштириш ва прогнозлаш, бошқарув самарадорлигини юксалтириш усулларига эга бўлиш; замонавий ахборот технологиясидан, коммуникация ва алоқа воситаларидан фойдаланиш малакаси киради. Иккинчи гуруҳ талаблар эса юқори бўғин раҳбарларининг одамлар билан ишлаш ва ўзини бошқара олиш қобилияти билан боғлиқ. Раҳбар бошқалар ишончини қозониш ва ҳурматга сазовор бўлиши хусусиятига эга бўлиш лозим. Булар қаторига эса қуйидагилар киради: юксак масъулият ҳисси ва ўз ишига садоқат; ўзаро муносабатларда ҳаққонийлик ва шерикларга ишонч; ўз фикрини аниқ ифода этиш ва ишонтира олиш; ташкилот бўғинида қандай мавқега эга бўлишига қарамай, ҳар бир одамга ҳурмат билан муносабатда бўлиш; ўз жисмоний ва руҳий қувватини тез тиклай олиш, ўз фаолиятига танқидий муносабатда бўлиш. Компетентлик мавзусининг марказий масалага айланиши касб соҳасида инсон эришадиган муваффақият ва самарани таъминлаш борасидаги изланишлар оқибати, деб таъкидлаш мумкин. Шу сабабли, бу масаланинг ҳар томонлама ўрганилиши компетентликнинг кутилмаган жиҳатларини ҳам очиш имконини берди. Хусусан, компетентликнинг тескариси сифатида намоён бўлувчи ҳолат «компетентсизлик» деб аталади ва буни ҳатто «малакали компетентсизлик» ибораси билан ҳам аташ ҳоллари мавжуд. Малакали компетентсизлик – ноўрин натижага олиб келувчи бирон ишни яхши амалга оширишдир. Бу ҳолатни «малакали» деб аталиши сабаби шундаки, одам бу ишни худди велосипед мингандай ёки футбол ўйнагандай текис ва ишончли ҳолда бажаради. «Компетентсизлик» сўзи эса, бу хатти- ҳаракатлар албатта ноўрин натижага олиб келишини англатади (масалан, худди велоспипедда йиқилиш каби). К.Аргирис, малакали компетентсизликни ҳам компетентлик сифатида таърифлаган ҳолда, ҳар қандай компетентлик ҳам ижобий натижаларга олиб келмаслигини таъкидлайди. Шу муносабат билан Ю.К. Жуковнинг жуда ўринли гаплари эсга тушади: «Профессионализм… ўз ишини яхши қилишгина эмас, балки ўзига тегишли бўлмаган иш билан шуғулланмаслик ҳамдир». Раҳбарнинг кенг қамровли ижтимоий фаоллиги, коммуникация доирасининг кенглиги ва кундалик ҳаётда социал алоқаларни шакллантириш зарурати унинг фаолиятида ижтимоий соҳанинг нақадар муҳим ўрин эгаллашини билдиради. Шу муносабат билан, кейинги пайтларда шахс профессионал ҳаётининг таркибий бўғини бўлган ва деярли ҳар қандай мутахассис ва айниқса раҳбар учун ўта зарур бўлан компетенциялардан бири – социал компетентликдир. Инсоннинг бирон фаолият турида профессионал тайёргарлиги бўлмасдан туриб ҳам яхши натижаларга эришишини айнан социал компетентлик асосида тушунтириш мумкин. Масалан, айрим шахсларнинг амал поғоналрида ўсишидаги муваффақияти айнан социал компетенлик эвазига бўлганлиги қатор олимлар орқали эътироф этилади. Download 0.65 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling