Ўзбекистон республикаси давлат божхона қЎмитаси божхона институти
Download 1.28 Mb. Pdf ko'rish
|
ИҚТИСОДИЙ ПРОЦЕССУАЛ ҲУҚУҚИ умумий қисм oquv qollanma
Биринчидан, талабнома юборувчи қисқа муддатда бузилган
ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини тиклашга эришади. Иккинчидан, тарафлар даъвони расмийлаштириш ва уни судга тақдим қилиш, даъвони судда кўриш жараѐнида иштирок этиш билан боғлиқ вақтлари ва маблағларини тежайдилар. Учинчидан, давлат божини тўлаш ва суд чиқимлари билан боғлиқ харажатлар олди олинади. Тўртинчидан, шартномавий муносабат иштирокчилари ўртасидаги ишонч ва ҳамкорлик мустаҳкамланади ҳамда келажакда ҳамкорликни янада ривожлантиришга шароит яратилади. Низоларни судгача ҳал қилиш тартибига риоя қилиш мажбуриятларининг шартлари ИПК 148-моддасининг иккинчи қисмига кўра, агар қонунда муайян тоифадаги низолар учун судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартиби белгиланган ѐхуд бу тартиб шартномада назарда тутилган бўлса, фақат тарафлар ўзаро муносабатларини ихтиѐрий равишда ҳал қилиш чораларини кўрганларидан кейингина судда иш қўзғатилиши мумкин. Бундай тартиб, хусусан Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, Солиқ кодекси, Ҳаво кодекси, «Темир йўл транспорти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгилаб қўйилган. Низоларни судгача ҳал этиш (талабнома юбориш) тартиби даъвогар учун фақат қонун ва шартномада белгиланган ҳолларда мажбурий эканлигини назарда тутиш лозим. Мазкур принцип фақат даъвони судга топширишгача амалга оширилиши мумкин, аммо кейинчалик суд инстанцияларига мурожаат қилишни истисно қилмайди. Қонуности ҳужжатларида низоларни судгача ҳал этиш (талабнома юбориш) тартиби белгиланган ҳолларда унга риоя қилиш тарафлар учун мажбурий ҳисобланиши судлар томонидан алоҳида эътибор қаратилиши лозим. Эътибор беринг! Агар шартномада тарафлар томонидан келиб чиққан низоларни тинч йўл билан ҳал этиш ҳақидаги шарт назарда тутилган бўлса, аммо низони ҳал этиш тартиби белгиланмаган бўлса, бу ҳолда низони талабнома юбориш йўли билан ҳал этиш тартиби мажбурий ҳисобланмайди. 56 Агар шу тоифадаги низолар учун қонунда ѐки шартномада низони судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартиби назарда тутилган бўлса, прокурор, давлат органлари ва бошқа шахслар томонидан даъвогарлар манфаатида даъво аризалари судга тақдим этилишидан олдин ҳам ушбу тартибга риоя қилиниши керак. Download 1.28 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling