Ўзбекистон республикаси давлат божхона қЎмитаси божхона институти


Download 1.28 Mb.
Pdf ko'rish
bet109/109
Sana17.06.2023
Hajmi1.28 Mb.
#1525379
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   109
Bog'liq
ИҚТИСОДИЙ ПРОЦЕССУАЛ ҲУҚУҚИ умумий қисм oquv qollanma

11-1707/2682-сонли иш 
11. Битимларни ҳақиқий эмаслигини исботлаш мажбурияти 
даъвогар зиммасига юклатилади. Битимни ҳақиқий эмас деб топиш 
ҳақидаги талаб судда исбот қилингандагина қаноатлантирилади. 
АЖ акциядори фуқаро ―Д‖ (бундай буѐн матнда даъвогар деб 
юритилади) судга мурожаат қилиб, жавобгар – фуқаро ―М‖ (бундан буѐн 
матнда жавобгар деб юритилади), қўшимча жавобгарлар - депозитарий МЧЖ 


169 
ҳамда Суд ижрочилари бўлимига нисбатан даъво аризаси билан мурожаат 
қилиб, даъвогар ва жавобгар ўртасида қимматли қоғозларни сотиш юзасидан 
тузилган ва депозитарийда расмийлаштирилган олди-сотди шартномасини 
ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. 
Даъвогар даъво аризасида жавобгар томонидан унга тазйиқ ўтказилиб, 
алдов йўли билан шартнома тузишга эришганлиги, акциялар учун тўлов 
амалга оширилмаганлигини билдирган. 
Иш ҳужжатларидан маълум бўлишича, даъвогар (сотувчи) ва жавобгар 
(сотиб олувчи) ўртасида қимматли қоғозларнинг олди-сотдиси бўйича 
шартнома тузилган. Ушбу шартнома депозитарийда рўйхатга олинган. 
Ушбу шартномага кўра сотувчи, жамиятнинг ўзига мулк ҳуқуқи асосида 
тегишли бўлган 16 дона, номинал қиймати 1000 сўмдан бўлган 16000 сўмлик 
акцияларни сотиш, сотиб олувчи 5 кунлик муддатда сотувчи билан 
ҳисоб-китоб қилиш мажбуриятини олган. 
Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво аризаси 
тўлиқ қаноатлантирилган, шартнома ҳақиқий эмас деб топилган. 
Сўнг ҳал қилув қароридан норози бўлган жавобгар Олий судга назорат 
тартибида шикоят билан мурожаат қилиб, биринчи инстанция суди 
томонидан даъво асоссиз равишда қаноатлантирилганлигини баѐн қилган 
ва ҳал қилув қарорини бекор қилишни сўраган. 
Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор 
қилинган даъвогар вакили суд мажлисига келмаган, иш юзасидан 
тушунтиришлар бермаган. 
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 123-моддасининг 
биринчи қисмига кўра, алдаш, зўрлик, қўрқитиш, бир тараф вакилининг 
иккинчи тараф билан ѐмон ниятда келишиши таъсирида тузилган битим, 
шунингдек фуқаро оғир ҳолатлар юз бериши туфайли ўзи учун ўта ноқулай 
шартлар билан тузишга мажбур бўлган, иккинчи тараф эса бундан 
фойдаланиб қолган битим (асоратли битим) жабрланувчининг даъвоси 
бўйича суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин. 
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 
―Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш 
тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим 
масалалари тўғрисида‖ 2014 йил 28 ноябрдаги 269-сонли қарорининг 
14.1-бандида қайд этилишича, алдаш деганда, бошқа шахсга ѐлғон 
маълумотлар тақдим этиш, шунингдек битимни тузишга таъсир этувчи 
фактлар ҳақида сукут сақлаш йўли билан қасддан чалғитиш тушунилади, 
14.3-бандига кўра қўрқитиш таъсирида тузилган битимни ҳақиқий эмас деб 
топиш учун битим тузишга мажбурлаш мақсадида шахс (унинг яқин 
қариндоши ѐки яқин шахси)га руҳий таъсир кўрсатиш факти мавжуд бўлиши 
керак. 
Иқтисодий процессуал кодекси 68-моддасининг биринчи қисмига кўра, 
ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос 
қилиб 
келтираѐтган 
ҳолатларни 
исботлаши 
керак.


Юқорида кўрсатилган Пленум қарорининг 30-бандида битимларни 
ҳақиқий эмаслигини исботлаш мажбурияти даъвогар зиммасига юклатилиши 
ҳақида тушунтириш берилган. 
Аммо судлов ҳайъати томонидан иш ҳужжатларида даъвогар 
шартномани алдаш, ѐки қўрқитиш таъсирида тузилганлигини исботловчи 
далиллар мавжуд эмаслиги аниқланган. 
Бундан ташқари судлов ҳайъати даъвогарнинг акция учун тўловлар 
жавобгар томонидан амалга оширилмаганлиги ҳақидаги важи билан ҳам 
келишмаган. 
Чунки даъвогарнинг турмуш ўртоғи томонидан фуқаролик ишлари 
бўйича туманлараро судига тақдим этилган фуқаролар ―М‖ ва ―Д‖ (турмуш 
ўртоғи)га нисбатан улар ўртасида олди-сотди шартномасининг предмети 
бўлган 16 дона акциялар биргаликдаги никоҳ даврида орттирилган мулк 
бўлганлиги, уларни сотишда унинг розилиги олинмаганлиги сабабли 
шартномани ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги иш кўрилган бўлиб, суднинг 
ҳал қилув қарори билан қимматли қоғозни сотишда эрнинг розилигини олиш 
талаб қилинмаслиги асосига кўра унинг даъвосини қаноатлантириш рад 
этилган. 
Ушбу ҳал қилув қарорида фуқаро ―Д‖нинг акция эвазига фуқаро ―М‖дан 
600 000 сўм пул олганлигини билдирган кўрсатмаси қайд этилган. 
Биринчи инстанция суди томонидан моддий ва процессуал ҳуқуқ 
нормаларига риоя этилмаган ҳолда асоссиз ҳал қилув қарори қабул қилинган. 
Шу сабабли судлов ҳайъати томонидан ушбу хатолик тузатилиб, ҳал 
қилув қарорини бекор қилиш ва даъвогарнинг даъво талабини 
қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилинган. 
16-1607/3722-сонли иш 
 


171 
 
 
 
 
ИҚТИСОДИЙ 
ПРОЦЕССУАЛ ҲУҚУҚИ 
(умумий қисм) 
АБДУРАХМОНОВА ХОСИЯТХОН БАХТИЁРЖОН ҚИЗИ 
ЎҚУВ ҚЎЛЛАНМА 
 

Download 1.28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling