Ўзбекистон республикаси давлат божхона қЎмитаси божхона институти
Download 1.28 Mb. Pdf ko'rish
|
ИҚТИСОДИЙ ПРОЦЕССУАЛ ҲУҚУҚИ умумий қисм oquv qollanma
ISBN –
©ДБҚ Божхона институти, 2020 й. 3 МУНДАРИЖА Сўз боши 3 4 ГЛОССАРИЙ 6 9 I-БОБ. Иқтисодий процессуал ҳуқуқи тушунчаси, предмети, принциплари ва тизими 1 13 II-БОБ. Иқтисодий процессуал ҳуқуқий муносабатлар ва унинг элементлари 2 30 III-БОБ. Иқтисодий низоларни судгача ҳал қилишнинг тартиби (талаблома юбориш) тартиби Яраштириш тартиб-таомиллари 4 53 IV-БОБ. Иқтисодий ишларнинг тааллуқлилиги ва судловлилиги 8 64 V-БОБ. Иқтисодий процессда суд харажатлари. Суд жарималари 7 99 VI-БОБ. Иқтисодий процессда процессуал муддатлар 9 120 VII-БОБ. Иқтисодий процессда исботлаш ва далиллар 1 127 Иқтисодий ишлар бўйича суд амалиѐти обзори 2 148 4 СЎЗ БОШИ Мазкур ўқув қўлланма Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 ноябрдаги ―Ўзбекистон Республикаси божхона органлари кадрларини тайѐрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида‖ги ПҚ-3995-сонли қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 11-моддасига кўра Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимиятининг тизими – ҳокимиятнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятига бўлиниши принципига асосланади. Суд ҳокимияти жиноий, фуқаролик, иқтисодий ва маъмурий судлов ишларини юритишда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари устуворлиги принципига сўзсиз риоя қилади ҳамда судьялар мустақил бўлиб, фақат қонунга бўйсунади. Судьяларнинг одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолиятига бирон-бир тарзда аралашишга йўл қўйилмайди ва бундай аралашув қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлишига нисбатан тавсифланади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 114-моддасига мувофиқ суд ҳокимияти ҳужжатлари барча давлат органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар учун мажбурийдир. ―Судлар тўғрисида‖ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5-моддасида ҳам суд ҳужжатлари барча давлат органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар, мансабдор шахслар, фуқаролар учун мажбурийдир ҳамда Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ижро этилиши шартлилиги белгиланган. ―Судлар тўғрисида‖ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 2-моддасига асосан Ўзбекистон Республикасида суд Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва бошқа қонунларида, инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро ҳужжатларда эълон қилинган фуқароларнинг ҳуқуқ ва 5 эркинликларини, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини суд йўли билан ҳимоя қилишга даъват этилган. Суднинг фаолияти қонун устуворлигини, ижтимоий адолатни, фуқаролар тинчлиги ва тотувлигини таъминлашга қаратилгандир. ―Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг (Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 1948 йил 10 декабрда бўлиб ўтган учинчи сессиясида 217А (III)-сонли резолюцияси билан қабул қилинган) 8-моддасига кўра ҳар бир инсон унга конституция ѐки қонун орқали берилган асосий ҳуқуқлари бузилган ҳолларда ваколатли миллий судлар томонидан бу ҳуқуқларнинг самарали тикланиши ҳуқуқига эга. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 1985 йил 29 ноябрдаги резолюцияси билан маъқулланган ―Суд органлари мустақиллигининг асосий принциплари‖ биринчи бўлимининг 1-бандига кўра суд органларининг мустақиллиги давлат томонидан кафолатланади ҳамда конституция ва қонунларда мустаҳкамлаб қўйилади. Барча давлат органлари ва бошқа ташкилотлар суд органлари мустақиллигига ҳурмат билан қарашлари ва бунга риоя қилишлари шарт. Шуниндек, биринчи бўлимининг 2-бандида суд органлари ўзларига берилган ишларни ҳақиқат асосида ва қонунга риоя қилган ҳолда, ким томонидан ва қандай асосларга кўра бўлмасин, бевосита ѐки билвосита ҳар қандай чекловлар, ғайриқонуний таъсирлар, майл, тазйиқ, таҳдид ѐки аралашувларсиз холислик билан ҳал қилиниши мустаҳкамланган. Демак, судлар томонидан ишларни холислик билан ҳал қилиниши ҳар бир фуқаронинг бузилган ҳуқуқларини ҳимоя қилиши халқаро ва миллий ҳуқуқдаги кафолатидир. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ―Ўзбекистон Республикаси суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида‖ 2017 йил 21 февралдаги ПФ-4966-сонли Фармонига асосан 2017 йил 1 июндан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Олий 6 суди ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди бирлаштирилиб, фуқаролик, жиноий, маъмурий ва иқтисодий суд иш юритуви соҳасида суд ҳокимиятининг ягона олий органи бўлган Ўзбекистон Республикаси Олий суди ташкил этилди. Қорақалпоғистон Республикаси хўжалик суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хўжалик судлари тегишли иқтисодий судлар этиб ўзгартирилди ҳамда туманлараро, туман (шаҳар) иқтисодий судлари ташкил этилди. Ўзбекистонда судлар фаолияти асосан ―Судлар тўғрисида‖ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тартибга солинади. Ушбу Қонун 1-моддасининг биринчи қисмида Ўзбекистон Республикасида фаолият юритувчи судлар санаб ўтилган бўлиб, унинг мазмунига кўра ҳозирда Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди ва Олий суди; Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари ҳамда вилоят судларига тенглаштирилган судлар; туман, туманлараро ва шаҳар судлари фаолият юритмоқда. Қонун 13-моддасининг биринчи қисмига кўра Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик, жиноий, иқтисодий ва маъмурий суд ишларини юритиш соҳасида суд ҳокимиятининг олий органидир. Ўзбекистон Республикаси Олий суди қуйи судларнинг судлов фаолияти устидан назорат қилиш ҳуқуқига эга. Қонуннинг 14-моддасида белгиланишича Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси, унинг биринчи ўринбосари – жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг раиси ҳамда раис ўринбосарлари – фуқаролик, маъмурий ва иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатларининг раислари, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяларидан иборат бўлади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди барча қуйи бўғин судларининг фолиятини мувофиқлаштирувчи суд сифатида судлов ҳайъатларига бўлинган ҳолда судлов фаолияти устидан назоратни амалга оширади. ―Судлар тўғрисида‖ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 30-моддасига кўра Қорақалпоғистон Республикаси иқтисодий суди, вилоятлар иқтисодий судлари ва Тошкент шаҳар иқтисодий суди ўз 7 ваколатлари доирасида ишларни биринчи инстанция суди сифатида, апелляция, кассация тартибида кўради. Иқтисодий судларнинг тизими Иқтисодий низолардан келиб чиққан ишлар назорат тартибида Ўзбекистон Республикаси Олий судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатида ҳамда Олий суд Раѐсатида кўриб чиқилади. Муқаддам, хўжалик судлари фақат вилоятлар марказида жойлашган ва бир вилоят ҳудудида биттадан хўжалик суди мавжуд бўлган, бутун вилоятда тадбиркорлик субъектлари ўртасида келиб чиққан иқтисодий низолар ва суд қарорларига нисбатан берилган апелляция шикоятлари шу судда кўрилган бўлса, 2017 йил 1 июндан туманлараро, туман (шаҳар) иқтисодий судлари ташкил этилиши натижасида ишларни фақат биринчи инстанция тартибида кўрувчи алоҳида бўғин юзага келди. Шунингдек, хўжалик судларига мурожаат қилиш, уларда ишларни кўриб чиқиш тартиби ва шунга ўхшаш бошқа муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш мақсадида 1997 йил 30 август куни Ўзбекистон Республикасининг Хўжалик процессуал кодекси қабул қилинган. 1992 йилдан 2017 йил 1 июнга қадар иқтисодий низоларни кўриб чиқувчи суд сифатида хўжалик судлари фаолият юритиб келган бўлса, 2017 йилнинг 1 июнидан бошлаб, бу судлар иқтисодий судлар деб қайта номланди ва ушбу судларда ишларни кўриб чиқишнинг процессуал қоидаларини ўзида ифодалаган Иқтисодий процессуал кодекси қабул қилинди. Унда суд ишини юритишга оид янги процессуал ҳуқуқ нормалари акс этган бўлиб, тадбиркорлик субъектлари ѐки фуқаролар ҳам иқтисодий судларга мурожаат қилишаѐтганида мазкур қоидаларга тўлиқ риоя қилишлари лозим бўлади. Иқтисодий процессуал ҳуқуқ фанини ўрганиш жараѐнида курсантлар Республикамизда бозор иқтисодиѐти муносабатларининг шаклланиб бориши жараѐнида келиб чиқадиган иқтисодий муносабатларини аниқ ва кенг мушоҳада қилиш, унинг моҳиятини равшан тушуниб олишлари ҳамда шу муносабатларга доир қонун қоидани қўллай билишга ўргатади. 8 Шунингдек, Иқтисодий процессуал ҳуқуқ фани манбалари, Иқтисодий процессуал иш юритилишини ўрганиш, ушбу муносабатларга тааллуқли юридик атамалар ва ибораларнинг мазмун моҳиятини ўзлаштириш, муносабатларни тартибга солишга оид қоидалар ва бу соҳада вужудга келадиган низоларга нисбатан қўлланиладиган нормаларни, низоларни ҳал қилувчи ташкилотлар ва суд тизимини билиш талабаларга ҳам, адвокатлар, юристлар ва ташқи савдо-иқтисодий фаолият билан шуғулланувчи тадбиркор юридик ва жисмоний шахсларга ҳам баб-баравар зарур. Ана шу талаб ва эҳтиѐждан келиб чиқиб, ушбу китоб бу борадаги мавжуд муҳим масалаларни ѐритиб бериш, тушунмовчиликларга аниқлик киритиш, мутахассис ҳуқуқшунос ва иқтисодчиларнинг билимларини оширишга хизмат қилади ва ушбу масалаларга қизиқадиган китобхонлар учун яхши қўлланма бўлади, деб ўйлаймиз. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling