Ўзбекистон республикаси давлат божхона қЎмитаси божхона институти


Иқтисодий суд ишларини юритиш турлари


Download 1.28 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/109
Sana17.06.2023
Hajmi1.28 Mb.
#1525379
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   109
Bog'liq
ИҚТИСОДИЙ ПРОЦЕССУАЛ ҲУҚУҚИ умумий қисм oquv qollanma

 
Иқтисодий суд ишларини юритиш турлари
 
1. Даъво тартибида иш юритиш – корпоратив низолар бўйича 
ишлар; ҳакамлик муҳокамаси билан боғлиқ ишлар; чет давлат судлари 


21 
ва арбитражларининг қарорларини тан олиш ҳамда ижро этишга 
қаратиш тўғрисидаги суд ишларидир. 
Эътибор беринг!
Даъво тартибида иш юритиш – иқтисодий 
ишлар бўйича манфаатдор шахснинг иш қўзғатиш ҳақидаги даъво 
аризаси бўлиб, суд томонидан даъво тартибида иш юритиш учун асос 
ҳисобланиб, суд ҳал қилув қарор қабул қилинади.
Мазкур суд ишларини 
юритиш жараѐнида даъводан воз кечиш, даъвони тан олиш ѐхуд 
келишув битими ѐки медиатив келишув тузиш, қарши даъво тақдим 
этиш ҳуқуқи қўлланилади. Даъво тартибида кўриладиган ишларда 
даъвогар ва жавобгар ҳамда айрим ҳолларда учинчи шахслар ҳам 
иштирок этади. Тарафлар келишув битими ѐки медиатив келишув тузиш 
орқали даъво тартибида иш юритиш тугатишга эришишлари мумкин.
2. 
Буйруқ тартибида иш юритиш - солиқ қарзини ундиришни 
юридик шахсларнинг ва фуқароларнинг мол-мулкига қаратиш 
тўғрисида талаб билдирилган бўлса; коммунал хизматлар ва алоқа 
хизматлари тўлови бўйича қарздорликни ундириш тўғрисида 
тасдиқловчи ҳужжатларга асосланган талаб билдирилган бўлса;
ҳужжатлар асосида тан олинган дебиторлик қарзини ундириш тўғрисида 
талаб билдирилган бўлса; талаб тўланмаган, акцептланмаган ва акцептга 
сана қўйилмаган вексель нотариус томонидан протест қилинишига 
асосланган бўлса; ѐзма битим мавжуд бўлган тақдирда, ундирувни 
қарздорнинг мажбуриятлари бажарилишининг таъминоти бўлган
мол-мулкка қаратиш тўғрисида талаб билдирилган бўлса. 
Эътибор беринг!
Буйруқ тартибида иш юритиш – кредитор 
ѐки унинг вакили томонидан суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризаси 
орқали пул маблағларини ундириш ҳақидаги ѐки кўчар мол-мулкни 

Download 1.28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling