Ўзбекистон республикаси давлат божхона қЎмитаси божхона институти


Download 1.28 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/109
Sana17.06.2023
Hajmi1.28 Mb.
#1525379
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   109
Bog'liq
ИҚТИСОДИЙ ПРОЦЕССУАЛ ҲУҚУҚИ умумий қисм oquv qollanma

Эътибор беринг!
 Иқтисодий судларнинг тизими 
Ўзбекистон Республикаси Олий судиишларни биринчи 
инстанция тартибида кўради; Олий судда биринчи инстанция 
тартибида кўрилган ишларни кассация тартибида кўради; ишларни 
судлов ҳайъатида назорат тартибида кўради; ишларни Раѐсатда 
назорат тартибида кўради. 
Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва 
вилоят лар иқтисодий судлари – ишларни биринчи инстанция 
тартибида кўради; ишларни апелляция тартибида кўради; ишларни 
кассация тартибида кўради. 
Туманлараро, туман (шаҳар) иқтисодий судлари
ишларни биринчи инстанция тартибида кўради. 


19 
Қонун 13-моддасининг биринчи қисмига кўра Ўзбекистон 
Республикаси Олий суди фуқаролик, жиноий, иқтисодий ва маъмурий 
суд ишларини юритиш соҳасида суд ҳокимиятининг олий органидир. 
Ўзбекистон Республикаси Олий суди қуйи судларнинг судлов фаолияти 
устидан назорат қилиш ҳуқуқига эга.
Қонуннинг 
14-моддасида 
белгиланишича, 
Ўзбекистон
Республикаси Олий суди раиси, унинг биринчи ўринбосари – жиноят 
ишлари 
бўйича 
судлов 
ҳайъатининг 
раиси 
ҳамда 
раис
ўринбосарлари – фуқаролик, маъмурий ва иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатларининг раислари, Ўзбекистон Республикаси Олий
судининг судьяларидан иборат бўлади. Ўзбекистон Республикаси Олий 
суди таркиби Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми; 
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раѐсати; Жиноят ишлари бўйича 
судлов ҳайъати; Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати; Маъмурий 
ишлар бўйича судлов ҳайъати; Иқтисодий ишлар бўйича судлов 
ҳайъатидан иборат. 
Ўзбекистон Республикаси Олий суди барча қуйи бўғин
судларининг фолиятини мувофиқлаштирувчи суд сифатида судлов 
ҳайъатларига бўлинган ҳолда судлов фаолияти устидан назоратни
амалга оширади. 
Эътибор беринг!
―Судлар тўғрисида‖ги Ўзбекистон
Республикаси Қонунининг 37-моддасига кўра туманлараро, туман 
(шаҳар) иқтисодий суди: 

хўжалик юритувчи субъектлар ўртасидаги фуқаровий-
ҳуқуқий муносабатларда юзага келадиган низоларни;

корпоратив низоларни;

қонун билан унинг ваколатлари доирасига берилган 
маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқади. 

Download 1.28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling