Ўзбекистон республикаси давлат божхона қЎмитаси божхона институти


Иқтисодий суд ишларини юритиш тушунчаси, вазифаси ва


Download 1.28 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/109
Sana17.06.2023
Hajmi1.28 Mb.
#1525379
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   109
Bog'liq
ИҚТИСОДИЙ ПРОЦЕССУАЛ ҲУҚУҚИ умумий қисм oquv qollanma

Иқтисодий суд ишларини юритиш тушунчаси, вазифаси ва 
турлари. 
 
Иқтисодий суд ишларини юритиш – иқтисодий судларга 
тааллуқли ишларнинг низо предмети, низонинг тоифалари, 
низолашувчи субъектлар таркиби, ишнинг тааллуқлилиги ва 
судловлилиги каби хусусиятларига кўра иқтисодий судлар 
томонидан кўриб ҳал қилинишига айтилади. 


20 
Иқтисодий процессуал кодексининг (кейинги ўринларда ИПК)
2-моддасида Иқтисодий суд ишларини юритиш вазифалари белгиланган 
бўлиб, улар қуйидагилар: 
Биринчидан, иқтисодиѐт соҳасида корхоналар, муассасалар, 
ташкилотлар ва фуқароларнинг бузилган ѐки низолашилаѐтган 
ҳуқуқларини ѐхуд қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя 
қилиш; 
Иккинчидан, иқтисодиѐт соҳасида қонунийликни мустаҳкамлаш 
ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга кўмаклашиш; 
Учинчидан, қонунга ва судга нисбатан ҳурматда бўлиш 
муносабатини шакллантиришдан иборат. 
Эътибор беринг!
Иқтисодий ишишда иштирок этувчи 
шахслар ва иқтисодий суд ишларини юритишнинг бошқа 
иштирокчилари томонидан судга тақдим этилган ҳужжатлар, ишни 
кўриш жараѐнида суд томонидан талаб қилиб олинган ҳужжатлар, 
шунингдек қоғозда расмийлаштирилган суд ҳужжатлари ва бошқа 
ҳужжатлар асосида шакллантирилади. 
Иқтисодий иш электрон шаклда шакллантирилиши мумкин. 
Иқтисодий иш электрон шаклда шакллантирилган тақдирда, ишда 
иштирок этувчи шахслар ва иқтисодий суд ишларини юритишнинг 
бошқа иштирокчилари ўз электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган 
ҳужжатларни электрон шаклда судга тақдим этилади. Ишда иштирок 
этувчи шахслар ва иқтисодий суд ишларини юритишнинг бошқа 
иштирокчилари томонидан судга тақдим этилган ѐзма ҳужжатлар ишга 
электрон шаклда қўшиб қўйилади, шундан сўнг ѐзма ҳужжатлар уларни 
тақдим этган шахсларга қайтарилади. Иқтисодий иш электрон шаклда 
шакллантирилган тақдирда, суд ҳужжатлари судьянинг (судьяларнинг) 
электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади, суд мажлисларининг 
ҳамда алоҳида процессуал ҳаракатларнинг баѐнномалари эса раислик 
қилувчининг ва суд мажлиси котибининг электрон рақамли имзоси 
билан тасдиқланади. 

Download 1.28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling