Ўзбекистон республикаси давлат божхона қЎмитаси божхона институти
Download 1.28 Mb. Pdf ko'rish
|
ИҚТИСОДИЙ ПРОЦЕССУАЛ ҲУҚУҚИ умумий қисм oquv qollanma
- Bu sahifa navigatsiya:
- Алоҳида тоифадаги ишлар
низосиз талаблар бўйича қарздордан талаб қилиб олиш ҳақидаги
мурожаатидир. Суд буйруғи қонунда белгиланмаган асослар юзасидан чиқарилиши мумкин эмас. Кредитор ѐки унинг вакили суд буйруғини бериш тўғрисидаги ариза билан бирга қарздорнинг ўз зиммасига олган мажбуриятини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиши шарт. Суд буйруғи ишни мазмунан кўрмасдан, мавжуд ѐзма ҳужжатлар асосида чиқарилади. Суд буйруғи ижро ҳужжати кучига эга. 3. Алоҳида тоифадаги ишлар – юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлаш тўғрисидаги ишлар; банкротлик тўғрисидаги ишлар. 22 Эътибор беринг! Алоҳида тоифадаги ишлар – юридик шахслар ва фуқароларнинг ўз манфаатларига дахлдор ҳолатни ариза орқали низосиз талаблар бўйича суднинг ҳал қилув қарори билан тасдиқлаш ҳақидаги мурожаатидир. Алоҳида иш юритиш тартибида кўриладиган ариза юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлаш тўғрисида бўлса, муайян фактни аниқлаш аpизачига қандай мақсадлаp учун заpуp эканлигини, аpизачининг тегишли ҳужжатлаpни олиш имкониятига эга эмаслигини ѐхуд йўқолган ҳужжатлаpни тиклаб бўлмаслиги тўғрисида тасдиқловчи далиллаpни кўрсатиши кеpак. Иқтисодий судга мурожаат қилиш шакллари ИПКнинг 3-моддасида судга мурожаат қилиш шакллари келтирилган бўлиб, фуқаролик ҳуқуқий муносабатларидан юзага келадиган низолар бўйича — даъво аризаси шаклида; буйруқ тартибида иш юритиш, алоҳида тоифадаги ишлар бўйича ҳамда ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа ҳолларда — ариза шаклида; апелляция, кассация ва назорат инстанцияси судларига мурожаат этилганда, шунингдек ушбу Кодекс ҳамда бошқа қонунларда назарда тутилган ҳолларда шикоят (протест) шаклида амалга оширилади. Мурожаат ва унга илова қилинадиган ҳужжатлар судга электрон ҳужжат тарзида юборилиши мумкин. Даъво аризаси – фуқаролик ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган даъво талаблари юзасидан ва жавобгар томонидан даъвогарнинг даъвосига нисбатан билдирилган қарши даъво талаблари юзасидан тақдим этилади. Ариза – буйруқ тартибида иш юритишга оид талаблар юзасидан; юридик фактларни белгилаш тўғрисида; банкрот деб топиш тўғрисида; судьяни, прокурор ѐки суд мажлиси котибини, экспертни рад этиш тўғрисида; ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори асосида мажбурий ижро варақаси бериш тўғрисида; ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисида; даъвони ѐки ҳал қилув қарорининг ижросини таъминлаш чораларини кўриш тўғрисида; ҳал қилув қарорини тушунтириш ва ѐзувдаги хатони тузатиш тўғрисида; чет давлат судининг ҳал қилув қарорини тан олиш ва уни ижрога қаратиш тўғрисида; йўқолган суд ишини ѐки ижро ишини тиклаш тўғрисида; суд 23 қарорларини янги очилган ҳолат бўйича қайта кўриш тўғрисида; ижро варақасининг дубликатини бериш ва уни ижрога тақдим этиш муддатини тиклаш тўғрисида; суд қарорининг қайтарма ижроси тўғрисида; ижро ишини юритишни тўхтатиб туриш ѐки тугатиш тўғрисида тақдим этилади. Download 1.28 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling