Ўзбекистон республикаси давлат божхона қЎмитаси божхона институти


Download 1.28 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/109
Sana17.06.2023
Hajmi1.28 Mb.
#1525379
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   109
Bog'liq
ИҚТИСОДИЙ ПРОЦЕССУАЛ ҲУҚУҚИ умумий қисм oquv qollanma

Эътибор беринг!
Судга келиб тушган даъво аризаси бўйича 
судья томонидан чиқариладиган ажримларнинг қуйидаги турлари 
мавжуд: 
Даъво аризасини иш юритувга қабул қилиш тўғрисида (ИПКнинг
148-модда) 
Даъво аризасини қабул қилишни рад этиш тўғрисида (ИПКнинг
154-модда) 
Даъво аризасини қайтариш тўғрисида (ИПКнинг 155-модда) 
Биринчи инстанция иқтисодий судида иш юритиш – 
ИПКнинг 165-моддасига биноан, иш бўйича биринчи суд мажлиси 
ишни суд муҳокамасига тайѐрлаш тўғрисида ажрим чиқарилган кундан 
эътиборан йигирма кундан кечиктирмай ўтказилиши керак. Суд 
мажлиси ишни ўтказилиши бир неча жараѐнларни ўз ичига олади. Суд 
мажлисининг тайѐрлов қисми, ишни мазмунан кўриш, ишни кўришни 
тамомлаш жараѐнларидан иборат. Иқтисодий ишларни суд мажлисида 
кўриш ва ҳал этиш шунингдек, ҳал қилув қарорини қабул қилиш 
иқтисодий процесснинг асосий жараѐни ҳисобланади. ИПКнинг
176-моддасида суд ишни мазмунан кўриб чиқиш натижалари бўйича ҳал 
қилув қарори қабул қилиши белгиланган бўлиб, суд ҳал қилув қарорини 
Ўзбекистон Республикаси номидан қабул қилади. Ҳал қилув қарори 
судьялар маслаҳати сирини сақлаш таъминланадиган шароитларда, суд 
мажлисида иштирок этаѐтган судьялар томонидан қабул қилинади.
Ҳал 
қилув қарорида қарор устидан шикоят қилиш (протест келтириш) 
муддати ва тартиби кўрсатилади. 


25 
Апелляция инстанциясида иш юритиш – ИПКнинг
261-моддасига биноан, агар қонун ҳужжатларида бошқача муддат 
белгиланмаган бўлса, апелляция шикояти (протести) биринчи инстанция 
суди томонидан шикоят қилинаѐтган (протест келтирилаѐтган) ҳал 
қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида берилиши 
мумкин. Суднинг соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги, ҳуқуқий 
таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги иш бўйича ҳал қилув қарори 
устидан апелляция шикояти (протести) ҳал қилув қарори қабул 
қилинганидан кейин ўн кун ичида берилади. Ишда иштирок этувчи 
шахслар, шунингдек ишда иштирок этишга жалб қилинмаган, аммо 
ҳуқуқлари ва мажбуриятлари тўғрисида суд ҳал қилув қарори қабул 
қилган шахслар биринчи инстанция судининг қонуний кучга кирмаган 
ҳал қилув қарори устидан апелляция шикояти, прокурор эса апелляция 
протести беришга ҳақлидир. Ҳал қилув қарори устидан тўлиқ ѐки 
қисман шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкинлиги
ИПКнинг 259-моддасида белгиланган. Апелляция инстанцияси суди 
апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича қарор 
қабул қилади, қарор ишни кўрган судьялар томонидан имзоланади. 

Download 1.28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling