34
биринчидан, судда ҳимояланиш ҳуқуқи ва қонун билан
қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга;
иккинчидан, барча субъектлар бир хил процессуал ҳуқуқий
лаѐқатга эгадир.
Эътибор беринг!
Процессуал муомала лаёқати - процессуал
муомала лаѐқати процессуал ҳуқуқ лаѐқати билан биргаликда вужудга
келиб, ишда иштирок этувчи шахсларнинг ўз ҳаракатлари орқали
процессуал ҳуқуқ ва бурчларга эга бўлиш имконияти ҳисобланади.
Процессуал ҳуқуқ лаёқати - ишда иштирок этувчи
шахсларнинг
процессуал ҳаракатларни амалга ошириш натижасида вужудга келади.
Фуқаролар ўзларининг процессуал ҳуқуқ лаѐқатларини мустақил
ѐки вакиллари ѐрдамида,
ташкилотлар, давлат органлари, ўзини ўзи
бошқариш органлари – ўзларининг коллегиал ѐки якка органлари ѐҳуд
тегишли тарзда ваколат берилган вакиллари орқали амалга оширадилар.
Иқтисодий процессуал кодексининг 42-моддасида
назарда
тутилган ҳуқуқ ва мажбуриятлар барча иштирокчилар учун умумий
ҳисобланади. Ишда иштирок этувчи шахслар иш
материаллари билан
танишиш, улардан кўчирмалар олиш, кўчирма нусха олиш, рад қилиш
тўғрисида ариза бериш, далиллар тақдим этиш, далилларни текширишда
иштирок этиш, саволлар бериш, илтимосномалар киритиш, арз қилиш,
судга оғзаки ва ѐзма тушунтиришлар бериш, ишни кўриш
давомида
юзага келадиган барча масалалар бўйича ўз важларини, хулосаларини
тақдим қилиш, ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг
илтимосномалари, важларига эътироз билдириш, суд ҳужжатлари
устидан шикоят қилиш (протест келтириш) ҳамда Иқтисодий
процессуал кодексида ўзларига берилган бошқа процессуал ҳуқуқлардан
фойдаланиш ҳуқуқига эгаликлари белгиланган.
Do'stlaringiz bilan baham: