33
Умуман олганда, иқтисодий ишда иштирок этувчи шахсларнинг
ҳуқуқий манфаатининг характерига қараб уларни
икки гуруҳга
ажратиш мумкин.
Биринчи гуруҳга суд ҳужжатининг уларнинг фойдасига ижобий
ҳал қилиниши талабгори бўлган шахсий манфаатга эга бўлган шахслар
киради. Буларга – тарафлар, аризачилар ҳамда юридик аҳамиятга эга
бўлган фактларни аниқлаш тўғрисидаги ва ташкилотлар ҳамда
фуқаролар банкротлиги тўғрисидаги
ишлардан манфаатдор шахслар
ҳамда учинчи шахсларни киради.
Иккинчи гуруҳга ишнинг боришидан шахсий манфаат бўлмаган
шахсларни киритиш мумкин. Мазкур гуруҳга кирувчи шахсларнинг
манфаати бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонун билан
қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган.
Шунинг
учун ишда иштирок этувчи мазкур тоифадаги шахсларнинг манфаати
процессуал характер касб этади. Бундай шахсларга прокурор, қонун
бўйича давлат ва жамият манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида
иқтисодий судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга бўлган ҳолларда давлат
органлари ва бошқа органларни киритишимиз мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: