Ўзбекистон республикаси давлат божхона қЎмитаси божхона институти


Фаол шерик иштирокчилик – даъвогар тарафда бир неча  шахсларнинг иштирок этиши; 2


Download 1.28 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/109
Sana17.06.2023
Hajmi1.28 Mb.
#1525379
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   109
Bog'liq
ИҚТИСОДИЙ ПРОЦЕССУАЛ ҲУҚУҚИ умумий қисм oquv qollanma

1. Фаол шерик иштирокчилик – даъвогар тарафда бир неча 
шахсларнинг иштирок этиши;
2. Пассив шерик иштирокчилик – жавобгар томонда бир неча 
шахсларнинг иштирок этиши; 
3. Аралаш шерик иштирокчилик – иккала томонда ҳам бир неча 
шахсларнинг иштирок этиши; 
4. Мажбурий шерик иштирокчилик – моддий қонунчилик 
нормаларининг талабига кўра барча иштирокчиларнинг иштирок этиши 
мажбурий ҳисобланади; 
5. Факултатив шерик иштирокчилик – манфаатдор шахсларнинг 
ҳохиш-иродаси аниқланади.
Шерик иштирокчиларнинг ҳар қайсилари иқтисодий жараѐнида 
ҳар қандай даъвогар ва жавобгар каби процессуал ҳуқуқ ва процессуал 
бурчлардан тенг фойдаланадилар. 
Маълумки, суд ишнинг кўрилишида даъвогар ҳам, жавобгар ҳам 
даъво аризасида кўрсатилган шахслар бўлади. Баъзан эса жараѐнда ѐ 
даъвогар, ѐ жавобгар тараф, ѐинки ҳар икки томон ҳам хатолик билан 
ишга жалб этилишлари туфайли дахлдор бўлмаган тараф (тарафлар) 
бўлиб чиқиши, яъни, даъвогар даъво иши қўзғатишга ҳақли бўлмаган 
тараф, жавобгар эса мазкур даъво юзасидан жавоб беришга мажбур 
бўлмаган шахс бўлиб топилиши мумкин. ИПК 45-моддасига биноан, суд 
даъво бўйича жавоб бериши лозим бўлмаган шахсга нисбатан даъво 
тақдим этилганлигини аниқласа, ишга дахлдор бўлмаган жавобгарни ҳал 
қилув қарори қабул қилингунига қадар даъвогарнинг розилиги билан 
ишга дахлдор жавобгар билан алмаштиришга йўл қўйиши мумкин. Агар 
даъвогар жавобгарни бошқа шахс билан алмаштиришга рози бўлмаса, 
суд бу шахсни даъвогарнинг розилиги билан иккинчи жавобгар 
сифатида ишга жалб этиши мумкин. Ишга дахлдор бўлмаган жавобгар 
алмаштирилганлиги тўғрисида суд ажрим чиқаради. Ишга дахлдор 
бўлмаган жавобгар алмаштирилганидан сўнг ишни кўриш бошидан 
бошланади. 
 
Учинчи шахслар ва уларнинг турлари 
 
Низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз 
қилмайдиган учинчи шахслар биринчи инстанция суди ҳал қилув 


39 
қарорини қабул қилгунига қадар, агар иш ушбу шахсларнинг 
тарафлардан бирига нисбатан ҳуқуқ ѐки мажбуриятларига таъсир 
кўрсатиши мумкин бўлса, даъвогар ѐхуд жавобгар тарафида ишга 
киришиши мумкин. Улар тарафнинг илтимосномасига ѐки суднинг 
ташаббусига кўра ҳам ишда иштирок этишга жалб қилиниши мумкин. 
Эътибор беринг!
Агар низонинг предметига нисбатан мустақил 
талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс ишга суд муҳокамаси 
бошланганидан кейин киришса, ишни кўриш бошидан бошланади. 
Учинчи шахс манфаатларининг мазмунига ва иш юзасидан 
чиқарилган қарор билан боғлиқ бўлган оқибаталарга қараб бундай 
шахслар низо предметига нисбатан мустақил талаб билан арз 

Download 1.28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling