Ўзбекистон республикаси давлат божхона қЎмитаси божхона институти
Download 1.28 Mb. Pdf ko'rish
|
ИҚТИСОДИЙ ПРОЦЕССУАЛ ҲУҚУҚИ умумий қисм oquv qollanma
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ишда прокурорнинг иштироки
Эътибор беринг!
Дастлабки даъвогардан (даъво) учинчи шахснинг фарқи фақат шундаки, аризачи (даъвогар) даъво талаби билан ишни бошласа, учинчи шахс биров (бошқа шахс) томонидан бошланган процессга киришади. Ишда прокурорнинг иштироки Прокурор барча ишлар бўйича иқтисодий суд мажлисида даъво аризаси билан шунингдек, қонунда назарда тутилган ѐки суд мазкур ишда прокурор иштирок этиши зарур деб топган ҳолларда иштирок этади. ИПК 49-моддасида Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ѐки унинг ўринбосари томонидан Ўзбекистон Республикасининг барча иқтисодий судларига даъво аризаси (ариза) тақдим этиш ҳуқуқига эгалиги белгиланган. Туманлараро, туман (шаҳар) иқтисодий судларига даъво аризасини (аризани) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар (шаҳарлар) прокурорлари ва уларга тенглаштирилган прокурорлар ѐки прокурор ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар иқтисодий судларига эса Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар прокурорлари ѐки уларнинг ўринбосарлари тақдим этади. Шунингдек прокурорнинг даъво аризаси (аризаси) асосида қўзғатилган ишларда прокурор иштирок этиши шарт. Фуқаронинг, юридик шахснинг ва давлатнинг манфаатларини кўзлаб даъво аризаси (ариза) тақдим этган прокурор даъвогарнинг ҳуқуқларидан фойдаланади ва унинг мажбуриятларини ўз зиммасига олади. Бунда прокурор ва даъвогар ўртасида келишув битими ѐки медиатив келишув тузилмайди. Ишда иштирок этувчи прокурор ишнинг мазмуни бўйича фикрини баѐн қилади, бундан унинг бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва 42 қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилишга доир даъво аризаси (аризаси) бўйича қўзғатилган ишлар мустасно. Прокурорнинг ўз даъво аризасидан (аризасидан) воз кечиши даъвогарни (аризачини) ишни мазмунан кўриб чиқишни талаб қилиш ҳуқуқидан маҳрум этмайди. Прокурор томонидан даъвогарнинг ҳуқуқини ҳимоя қилиш мақсадида тақдим этилган даъводан даъвогарнинг воз кечиши даъво аризасини (аризани) кўрмасдан қолдиришга олиб келади. Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг 2015 йил 17-ноябрдаги ―Иқтисодий судларда ишлар кўрилишида прокурор иштирокининг самарадорлигини янада ошириш тўғрисида‖ги 125-сон буйруғида қуйидаги низоларнинг иқтисодий судларда кўрилишида прокурор иштирокининг мажбурийлиги белгилаб қўйилган: – суд ишда прокурорнинг қатнашишини зарур деб топган ҳолларда; – прокурорнинг аризалари бўйича қўзғатилган ишларда; – давлат мулкини ҳимоя қилиш билан боғлиқ ишларда; – юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлаш тўғрисидаги ишларда; – мулк ҳуқуқини тан олиш тўғрисидаги ишларда; – халқаро ва давлатлараро шартномалар, келишувлар тўғрисидаги ишларда; – банкрот деб топиш тўғрисидаги ишларда; – ундириш сўзсиз (аксептсиз) тартибда амалга ошириладиган ижро ҳужжати ѐки бошқа ҳужжатни ижро этилиши мумкин эмас деб топиш тўғрисидаги ишларда; – атроф муҳитни муҳофаза этиш ҳақидаги қонунчилик бузилиши билан боғлиқ ишларда; – давлат ва жамоат эҳтиѐжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан етказилган зарарни қоплаш тўғрисидаги ишларда. Шунингдек, апеллация, кассация инстанцияларида ҳамда Олий суднинг барча инстанцияларида кўрилаѐтган иқтисодий ишларда прокурор иштироки қатъий таъминлансин. Download 1.28 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling