45
Одил судловни амалга оширишга кўмаклашувчи шахслар
жисмоний шахслар бўлиб, улар қонунда ва
шартномада назарда
тутилган ўз вазифларини ва жамият олдидаги бурчларини бажарадилар
ва улар иқтисодий ишнинг боришига таъсир ўтказа олмайдилар ва ўз
ташаббуслари билан судда иштирок этмайдилар. Ушбу шахсларнинг
иқтисодий ишдан моддий манфаатдорлиги мавжуд бўлмасдан, одил
судловни амалга оширади ва иқтисодий судга низони тўғри ҳал қилишга
кўмаклашиш функциясини амалга оширади.
Одил судловни амалга оширишга кўмаклашувчи
шахсларнинг
процессуал ҳуқуқий лаѐқати мавжудлиги, судда шахсан ўзи
иштирок
этиши лозимлиги, улар процессда вакиллари орқали иштирок
этишларига йўл қўйилмаслиги, етарли малака ва билим ҳамда иш учун
аҳамиятли маълумотга эга бўлиши лозимлиги билан аҳамиятлидир.
Суд мажлисининг котиби – судьянинг ѐрдамчиси (катта
ѐрдамчиси) ҳисобланиб, судьянинг топшириғи бўйича ишларни суд
муҳокамасига тайѐрлаш учун зарур бўлган ҳаракатларни амалга
оширади, ишда иштирок этувчи шахсларни суд муҳокамасининг вақти
ва жойи ҳақида хабардор қилади ҳамда уларнинг судга
келган-келмаганлигини
текширади,
келмаганлик
сабабларини
аниқлаштиради ва бу ҳақда судьяга маълум қилади, бажарилаѐтган
процессуал ҳаракатлар бўйича баѐннома юритади,
судьянинг суд
мажлисига тайѐргарлик кўриш ва уни ўтказиш, шунингдек суд
ҳужжатини ижрога юбориш билан боғлиқ бўлган бошқа
барча
топшириқларини бажаради.
Гувоҳ – суднинг низони тўғри ҳал этиши учун аҳамиятга эга
маълумотлар ва ҳолатлардан хабардор ҳар қандай шахс бўлиши мумкин.
Адвокатлар, медиаторлар, жисмоний нуқсонлари ѐки руҳий
ҳолатининг бузилганлиги сабабли фактларни тўғри идрок қилишга ѐки
улар ҳақида тўғри кўрсатувлар беришга лаѐқатсиз шахслар гувоҳ
сифатида чақирилиши ва сўроқ қилиниши мумкин эмас.
Do'stlaringiz bilan baham: