Ўзбекистон республикаси давлат божхона қЎмитаси божхона институти


Download 1.28 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/109
Sana17.06.2023
Hajmi1.28 Mb.
#1525379
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   109
Bog'liq
ИҚТИСОДИЙ ПРОЦЕССУАЛ ҲУҚУҚИ умумий қисм oquv qollanma

 
Эътибор беринг!
Протест – прокурор қонунга зид бўлган 
ҳужжатга нисбатан ана шу ҳужжатни қабул қилган органга ѐки юқори 
турувчи органга шунингдек, мансабдор шахснинг ноқонуний қарорига 
нисбатан ҳам худди шундай тартибда келтиради. 
Апелляция протести – прокурор томонидан биринчи инстанция 
судининг қонуний кучга кирмаган ҳал қилув қарори устидан берилади. 
Кассация протести – биринчи инстанция судининг қонуний 
кучга кирган, апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори 
устидан берилади. 
Назорат тартибида протест – Ўзбекистон Республикаси Бош 
прокурори ва унинг ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Олий 
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига қонуний кучга 


44 
кирган суд ҳужжатлари, агар ишда иштирок этувчи шахсларнинг ва 
бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний 
манфаатлари ушбу суд ҳужжатлари туфайли бузилган бўлса назорат 
тартибида қайта кўриш учун протест берилади.
 
Протест шу ҳужжатни қабул қилган орган (мансабдор шахс) ѐки 
юқори турувчи орган (мансабдор шахс) томонидан рад этилганда
шунингдек протест қонунда белгиланган муддат ичида кўриб 
чиқилмаган тақдирда, прокурор ана шу ҳужжатни ғайриқонуний деб 
эътироф этиш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат этишга ҳақли. 
Судга ариза протест рад этилганлиги тўғрисидаги хабар олинган 
пайтдан бошлаб ѐки протестни кўриб чиқиш учун қонунда белгиланган 
муддат ўтганидан кейин бир ойлик муддат ичида берилиши мумкин. 
Прокурор томонидан судга ариза берилиши протест келтирилган 
ҳужжатнинг амал қилишини ариза судда кўриб чиқилгунга қадар 
тўхтатиб қўяди. 
Ишда давлат органлари ва бошқа шахсларнинг иштироки 
Иқтисодий судларга давлат органлари ва бошқа шахслар юридик 
шахслар томонидан фуқароларнинг, жамият ва давлатнинг ҳуқуқлари 
ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш 
мақсадида даъво аризаси (ариза) тақдим этилади. 
Даъво тақдим этган мазкур органлар ва шахслар келишув битими 
ѐки медиатив келишув тузиш ҳуқуқидан ташқари даъвогарнинг барча 
ҳуқуқларидан фойдаланади ва мажбуриятларини бажаради. Ушбу 
органларнинг тақдим этилган даъволардан воз кечиши даъвогарни 
низони мазмунан кўришни талаб қилиш ҳуқуқидан маҳрум қилмайди. 
Давлат органи ва бошқа шахс томонидан даъвогарнинг ҳуқуқларини 
ҳимоя қилиш мақсадида тақдим этилган даъво аризасидан (аризасидан) 
даъвогарнинг (аризачининг) воз кечиши даъво аризасини (аризани) 
кўрмасдан қолдиришга олиб келади. 

Download 1.28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling