10
низолашувчи
субъектлар таркиби, ишнинг тааллуқлилиги ва
судловлилиги каби хусусиятларига кўра иқтисодий судлар
томонидан кўриб ҳал қилинишига айтилади.
Иқтисодий иш – ишда
иштирок этувчи шахслар ва
иқтисодий суд ишларини юритишнинг бошқа иштирокчилари
томонидан судга тақдим этилган ҳужжатлар, ишни кўриш
жараѐнида суд томонидан талаб қилиб олинган ҳужжатлар,
шунингдек қоғозда расмийлаштирилган суд ҳужжатлари ва бошқа
ҳужжатлар асосида шакллантирилади.
Даъво тартибида иш юритиш – иқтисодий ишлар бўйича
манфаатдор шахснинг иш қўзғатиш ҳақидаги даъво аризаси бўлиб, суд
томонидан даъво тартибида иш юритиш учун асос ҳисобланиб, суд ҳал
қилув қарор қабул қилинади.
Мазкур суд ишларини юритиш жараѐнида
даъводан воз кечиш, даъвони тан олиш ѐхуд келишув битими ѐки
медиатив
келишув тузиш, қарши даъво тақдим этиш ҳуқуқи
қўлланилади.
Буйруқ тартибида иш юритиш – кредитор ѐки унинг вакили
томонидан суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризаси орқали пул
маблағларини ундириш ҳақидаги ѐки кўчар
мол-мулкни низосиз
талаблар бўйича қарздордан талаб қилиб олиш ҳақидаги мурожаатидир.
Алоҳида тоифадаги ишлар – юридик шахслар ва фуқароларнинг
ўз манфаатларига дахлдор ҳолатни ариза орқали низосиз талаблар
бўйича суднинг ҳал қилув қарори билан тасдиқлаш ҳақидаги
мурожаатидир.
Иқтисодий процессуал ҳуқуқий муносабатлар бу –
иқтисодий судлар ваколати доирасида амалга ошириладиган
процессуал ҳуқуқ нормаларидир. Иқтисодий
суд билан процессда
иштирок этувчи субъектлар ўртасида низоларни ва қонун
билан
белгиланган бошқа ишларни кўриш, ҳал қилиш, суд ҳужжатларини
қайта кўриш ва ижро этиш жараѐнини қамраб олади.
Иқтисодий
процессуал ҳуқуқий муносабатлар объект, субъект ва мазмун каби
элементлардан иборат.
Тарафлар – даъвогар (аризачи) ва жавобгарлар ҳисобланиб,
иқтисодий суд ишларини юритишдаги ҳуқуқий манфаатдор шахсдир.
Тарафлар тенг процессуал ҳуқуқлардан фойдаланади.
Даъвогар - ўзларининг ҳуқуқлари ва қонун билан
қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида даъво тақдим
этаѐтган ѐки манфаатларини кўзлаб даъво тақдим этилган ташкилотлар
ва фуқаролар.