Ўзбекистон республикаси давлат божхона қЎмитаси божхона институти


Download 1.28 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/109
Sana17.06.2023
Hajmi1.28 Mb.
#1525379
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   109
Bog'liq
ИҚТИСОДИЙ ПРОЦЕССУАЛ ҲУҚУҚИ умумий қисм oquv qollanma

ГЛОССАРИЙ 
 
Иқтисодий процессуал ҳуқуқи тушунчаси – иқтисодий 
судлар томонидан қонун ҳужжатлари билан белгиланган суд
ишларини юритиш жараѐнида вужудга келдиган ижтимоий 
муносабатларни тартибга солишга қаратилган нормалар йиғиндиси. 
Иқтисодий процессуал ҳуқуқи предмети – иқтисодий 
судлов ишларини юритиш соҳасида суд ва процесс иштирокчилари 
ўртасида вужудга келадиган процессуал ҳуқуқий муносабатларни 
ўрганади. 
Иқтисодий процессуал ҳуқуқи тизими – иқтисодий 
процессуал ҳуқуқи фани умумий ва махсус қисмлардан иборат.
Иқтисодий суд ишларини юритиш – иқтисодий судларга 
тааллуқли ишларнинг низо предмети, низонинг тоифалари, 
низолашувчи субъектлар таркиби, ишнинг тааллуқлилиги ва 
судловлилиги каби хусусиятларига кўра иқтисодий судлар 
томонидан кўриб ҳал қилинишига айтилади. 
Иқтисодий иш – ишда иштирок этувчи шахслар ва 
иқтисодий суд ишларини юритишнинг бошқа иштирокчилари 
томонидан судга тақдим этилган ҳужжатлар, ишни кўриш 
жараѐнида суд томонидан талаб қилиб олинган ҳужжатлар, 
шунингдек қоғозда расмийлаштирилган суд ҳужжатлари ва бошқа 
ҳужжатлар асосида шакллантирилади. 
Иқтисодий суд ишлари ҳужжатлари – суд ҳал қилув 
қарори, ажрим, қарор, суд буйруғи шаклидаги ҳужжатлардан 
иборат. 
Иқтисодий процессуал ҳуқуқининг принциплари
иқтисодий суд ишларини тўғри, ўз вақтида кўриб чиқиш ва ҳал 
этишда одил судловни таъминлайдиган асосий раҳбарий қоидалар 
бўлиб, одил судловнинг фақат суд томонидан амалга оширилиши, 
қонун ва суд олдида тенглик, судьяларнинг мустақиллиги ва 
уларнинг фақат қонунга бўйсуниши, тарафларнинг тортишуви ва 
тенг ҳуқуқлилиги, суд ишлари юритиладиган тил, суд 
муҳокамасининг ошкоралиги, суд муҳокамасининг бевоситалиги, 
ишларни қонун ҳужжатлари асосида ҳал қилиши, чет давлат ҳуқуқи 
нормаларини қўллаш, суд ҳужжатларининг мажбурийлиги 
принципларидан иборатдир. 

Download 1.28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling