Ўзбекистон республикаси давлат божхона қЎмитаси божхона институти


Жавобгар - даъво ѐки ариза талаби қаратилган ташкилотлар ва  фуқаролар. Мустақил даъво қилувчи учинчи шахс


Download 1.28 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/109
Sana17.06.2023
Hajmi1.28 Mb.
#1525379
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   109
Bog'liq
ИҚТИСОДИЙ ПРОЦЕССУАЛ ҲУҚУҚИ умумий қисм oquv qollanma

Жавобгар - даъво ѐки ариза талаби қаратилган ташкилотлар ва 
фуқаролар.
Мустақил даъво қилувчи учинчи шахс - даъвогар билан 
жавобгар ўртасидаги низонинг предметига нисбатан бошқа шахс 
томонидан шу предмет (нарса)ни ўзига тегишли бўлиши тўғрисида арз 
қилувчи шахс.
Иқтисодий суд харажатлари – ишни иқтисодий судда кўриш 
билан боғлиқ бўлган харажатлар бўлиб, тарафларга ва учинчи шахсларга 
юкланадиган пул суммаси бўлиб, суд харажатлари давлат божи ва суд 
чиқимлари йиғиндисидан иборат. 
Процессуал муддатлар – иқтисодий ишларни судда кўриш ва 
ҳал қилиш билан боғлиқ процессуал ҳаракатларни амалга ошириш учун 
лозим бўлган вақт тушунилади. Процессуал муддатлар икки турга 
бўлинади. Қонуний муддатлар ҳамда суд томонидан белгиланадиган 
муддатлар. Қонунда белгиланган муддатлар қонуний муддатлар бўлиб, 
ўзгармасдир. Ушбу муддатлар фақат тикланиши мумкин.
Суд 
томонидан белгиланадиган муддатлар судья томонидан суд процесси 
ҳолатига кўра тайинланиб, ушбу муддатлар узайтирилиши мумкин. 
Далил бу – суд томонидан иш учун аҳамиятли бўлган 
тарафларнинг талаблари, эътирозлари ва бошқа ҳолатларни мавжуд ѐки 
мавжуд 
эмаслигини 
ўрнатиш 
асоси 
ҳисобланган 
фактик 
маълумотлардир. 
Исботлаш предмети - моддий-ҳуқуқий аҳамиятга эга бўлган 
фактлар ва юридик фактлар ҳисобланади. 
Далилларнинг дахлдорлиги бу – суд далилларининг мазмуни ва 
даъволи факт ўртасидаги объектив боғлиқликдир.
Суд буйруғи - кредиторнинг пул суммасини ундириш ѐки 
ундирувни қарздорнинг мол-мулкига қаратиш ҳақидаги ѐхуд қарздордан 
низосиз талаблар бўйича мол-мулкни талаб қилиб олиш тўғрисидаги 
аризаси бўйича судя чиқарган ҳужжат ҳисобланади. 
Иқтисодий суд процессида даъво - қонунда белгиланган 
процессуал тартибда кўриб чиқилиши ва ҳал этилишига қаратилган бир 
ѐки бир неча шахснинг (даъвогарнинг) ўзининг бузилган ҳуқуқ ва 
қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида биринчи инстанция 
судига бошқа шахс ѐки бир неча шахсларга (жавобгарга) нисбатан 
моддий ҳуқуққа асосланган талабидир. 

Download 1.28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling