Ўзбекистон республикаси давлат божхона қЎмитаси божхона институти


Download 1.28 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/109
Sana17.06.2023
Hajmi1.28 Mb.
#1525379
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   109
Bog'liq
ИҚТИСОДИЙ ПРОЦЕССУАЛ ҲУҚУҚИ умумий қисм oquv qollanma

 
Яраштириш тартиб-таомиллари 


59 
Суд тарафларнинг келишуви учун чоралар кўради, уларга 
иқтисодий суд ишларини юритишнинг барча босқичларида низони 
ҳал этишга кўмаклашади.
Тарафлар низони келишув битимини ѐки 
медиатив келишувни тузиб ҳал этиши мумкин. 
Келишув битими ѐки медиатив келишув даъво тартибидаги 
ҳар қандай иш бўйича тузилиши мумкин. 
Келишув битими иқтисодий суд ишларини юритишнинг ҳар 
қандай босқичида ва суд ҳужжатини ижро этиш жараѐнида, 
медиатив келишув эса биринчи инстанция судида суд алоҳида 
хонага (маслаҳатхонага) суд ҳужжатини қабул қилиш учун 
чиққунига қадар тарафлар томонидан тузилиши мумкин. 
Келишув битими у суд томонидан тасдиқланганидан кейин 
тузилган ҳисобланади.
Келишув битими ѐзма шаклда тузилади ва 
келишув битимини тузган шахслар ѐки уларнинг вакиллари 
томонидан имзоланади. 
Келишув битимида тарафлар томонидан келишилган 
мажбуриятларни бажариш шартлари ва муддатлари ҳақидаги 
қоидалар кўрсатилиши керак. 
Тарафлар томонидан келишув битими шартлари бўйича 
қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилиши тарафларни бир-
бирига ѐки бошқа воқеаларга (ҳаракатларга) боғлиқ қилиб қўйиши 
мумкин эмас. 
Келишув битимида жавобгар томонидан мажбуриятларни 
кечиктириб ѐки бўлиб-бўлиб ижро этиш тўғрисидаги, талаб қилиш 
ҳуқуқидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш ҳақидаги, қарздан 
тўлиқ ѐки қисман воз кечиш ѐхуд қарзни тан олиш тўғрисидаги, суд 
харажатларини тақсимлаш ҳақидаги шартлар ва қонунга зид 
бўлмаган бошқа шартлар кўрсатилиши мумкин. 
Агар келишув битимида суд харажатларини тақсимлаш 
ҳақидаги шарт мавжуд бўлмаса, суд бу масалани келишув 
битимини тасдиқлаш чоғида, ушбу Кодексда белгиланган умумий 
тартибда ҳал этади. 
Келишув битими уни тузган шахслар сонидан битта ортиқ 
нусхада тузилади ва имзоланади. Ушбу нусхалардан бири иш 
материалларига қўшиб қўйилади. 
Келишув битимини тасдиқлаш тўғрисидаги масала қайси 
суднинг иш юритувида бўлса, ўша суд томонидан суд мажлисида 
кўрилади. Ишда иштирок этувчи шахслар суд мажлисининг вақти 
ва жойи ҳақида ушбу Кодекснинг 127-моддасида назарда тутилган 


60 
тартибда хабардор қилинади. 
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда 
хабардор қилинган шахсларнинг келмаганлиги келишув битимини 
тасдиқлаш ҳақидаги масалани кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. 
Суд келишув битимини тасдиқлаш тўғрисида ажрим 
чиқаради, унда иш юритиш тугатилганлиги кўрсатилади. 
Келишув битими суд ҳужжатини ижро этиш босқичида 
тузилган тақдирда, битим ишни кўрган биринчи инстанция судига 
тасдиқлаш учун тақдим этилади. 
Ижро босқичида тузилган келишув битимини тасдиқлаш 
масаласи келишув битими судга тақдим этилган кундан эътиборан 
ўн беш кунлик муддатда, ушбу модданинг биринчи ва иккинчи 
қисмларида назарда тутилган қоидалар бўйича кўрилади. 
Келишув битимини тасдиқлаш ҳақидаги ажримнинг хулоса 
қисмида қуйидагилар кўрсатилиши керак: 
1) келишув битимининг шартлари; 
2) келишув битимини тасдиқлаш тўғрисидаги хулоса; 
3) суд харажатларини тақсимлаш; 
4) иш юритишни тугатиш ҳақидаги маълумот. 
Апелляция, кассация ѐки назорат инстанцияси судининг 
келишув битимини тасдиқлаш ҳақидаги қарорининг хулоса 
қисмида ушбу модданинг олтинчи қисмида назарда тутилган 
маълумотлардан ташқари, иш бўйича аввал қабул қилинган барча 
суд ҳужжатларини бекор қилиш ҳақидаги кўрсатма бўлиши керак. 
Суднинг ижро босқичида тузилган келишув битимини 
тасдиқлаш тўғрисидаги ажримининг хулоса қисмида келишув 
битимининг шартлари ва келишув битимини тасдиқлаш ҳақидаги 
хулоса бўлиши керак. 
Келишув битимини тасдиқлаш ҳақидаги биринчи инстанция 
судининг ажрими ва апелляция ѐки кассация инстанцияси судининг 
қарори ѐхуд Ўзбекистон Республикаси Олий судининг иқтисодий 
ишлар бўйича судлов ҳайъатининг қарори устидан шикоят 
берилиши (протест келтирилиши) мумкин. 
Келишув битимини тузган шахслар уни ушбу битимда 
назарда тутилган тартибда ва муддатларда ихтиѐрий равишда 
бажаради. 
Суд томонидан тасдиқланган, келишув битимида назарда 
тутилган муддатларда ихтиѐрий ижро этилмаган келишув битими 
уни тузган шахснинг илтимосномаси бўйича суд томонидан 


61 
бериладиган ижро варақаси асосида, битимнинг ушбу Кодекс V 
бўлими қоидаларига биноан, суд харажатларини ундиришга 
тааллуқли қисми эса суднинг ташаббуси билан мажбурий ижро 
этилиши лозим. 
Суд келишув битимини тасдиқлашни қуйидаги ҳолларда рад 
этади, агар: 
1) унинг шартлари қонун ҳужжатларига зид бўлса; 
2) унинг шартлари учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари ва 
қонуний манфаатларига дахлдор бўлса; 
3) у шарт асосида тузилган бўлса. 
Келишув битимини тасдиқлашни рад этиш тўғрисида ажрим 
чиқарилади. 

Download 1.28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling