Ўзбекистон республикаси давлат божхона қЎмитаси божхона институти
ИПК 25-моддаси биринчи қисмининг 2-банди
Download 1.28 Mb. Pdf ko'rish
|
ИҚТИСОДИЙ ПРОЦЕССУАЛ ҲУҚУҚИ умумий қисм oquv qollanma
ИПК 25-моддаси биринчи қисмининг 2-бандига мувофиқ
иқтисодий судга юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлаш тўғрисидаги ишлар тааллуқли бўлиб, улар қуйидагилардир: - иқтисодий судлар томонидан аниқланадиган юридик фактларга бино ѐки ер майдонининг мулк ҳуқуқи асосида мансублиги факти; - кўчмас мулкка 15 йил давомида ўзиники каби инсофли, очиқ ва узлуксиз эгалик қилиш ѐки бошқа мулкка 5 йил эгалик қилиш факти; - ташкилотнинг муайян вақтда ва муайян жойда рўйхатдан ўтиш факти ва бошқалар тегишли. Юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлашга доир ишлар бўйича низо мавжуд бўлмайди. ИПК 25-моддаси биринчи қисмининг 2-бандига мувофиқ судга юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлаш тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир. ИПК 205-моддасининг иккинчи қисмида кўрсатилган юридик аҳамиятга эга бўлган фактларнинг рўйхати тугал ҳисобланмайди. Шунинг учун бундай фактнинг ушбу рўйхатда кўрсатилмаганлигини асос қилиб, аризани қабул қилишни рад этишга ѐки иш юритишни тугатишга йўл қўйилмайди. Суд қуйидаги шартларнинг йиғиндиси мавжуд бўлганда юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлаш тўғрисидаги аризаларни ўз иш юритувига қабул қилади ва кўради, агар: - қонунга кўра факт ҳуқуқий оқибатларни, яъни тадбиркорлик ва бошқа иқтисодий фаолият соҳасида ҳуқуқий муносабатларнинг вужудга келиши, ўзгариши ѐки бекор бўлишини келтириб чиқарса; 69 - фактнинг аниқланиши кейинчалик иқтисодий судга тааллуқли бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги низони ҳал этиш билан боғлиқ бўлмаса; - аризачи юридик аҳамиятга эга бўлган фактни тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни олиш ѐки тиклашнинг бошқа имкониятига эга бўлмаса; - амалдаги қонун ҳужжатларида юридик аҳамиятга эга бўлган фактни аниқлашнинг бошқа (суддан ташқари) тартиби назарда тутилмаган бўлса. Юридик аҳамиятга эга бўлган фактни аниқлаш тўғрисидаги ариза ИПКнинг 149-моддаси ва 207-моддасининг иккинчи қисмида баѐн қилинган талабларга риоя этган ҳолда берилиши керак. Қайд этилган талабларга риоя этмаслик ИПК 155-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига асосан аризани қайтаришга асос бўлади. Юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлаш тўғрисидаги ишлар суд томонидан ИПКда назарда тутилган умумий қоидалар бўйича, ИПКнинг 208-моддасида назарда тутилган хусусиятлар инобатга олинган ҳолда кўрилади. Суд томонидан ишда иштирок этиш учун жалб қилинган манфаатдор шахслар (қабул қилинган ҳал қилув қарори ҳуқуқларига таъсир этиши мумкин бўлган шахслар) юридик аҳамиятга эга бўлган фактни аниқлаш тўғрисидаги судда кўрилаѐтган аризанинг асослилиги ѐки асоссизлигини тасдиқловчи далилларни тақдим этиш, иш ҳолатларини текширишда иштирок этиш, ҳал қилув қарори устидан шикоят қилиш ва ИПКнинг 42-моддасида назарда тутилган бошқа ҳаракатларни амалга оширишга ҳақли. Агар юридик аҳамиятга эга бўлган фактни аниқлаш тўғрисидаги ишни кўришда манфаатдор шахс томонидан судга тааллуқли ҳуқуқ тўғрисида низо борлиги маълум қилинса ѐки суднинг ўзи юридик аҳамиятга эга бўлган фактнинг аниқланиши ҳуқуқ тўғрисидаги низони 70 ҳал қилиш билан боғлиқлиги тўғрисида хулосага келса, ариза ИПК 107-моддасининг 7-бандига асосан кўрмасдан қолдирилади. Download 1.28 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling