75
Иқтисодий судлар ушбу модданинг биринчи қисмида
санаб
ўтилган ишларни ушбу Кодекснинг 8, 28 ва 29-бобларида кўрсатилган
хусусиятлар билан биргаликда иқтисодий суд ишларини юритишнинг
умумий қоидалари бўйича кўриб чиқади.
Фуқаролик ҳуқуқий муносабатларидан келиб чиқиб,
юзага
келадиган ѐки юзага келиши мумкин бўлган ҳамда иқтисодий судга
тааллуқли бўлган низо тарафларнинг келишувига биноан, иқтисодий суд
ҳал қилув қарори чиқаргунига қадар ҳакамлик судига кўриш учун
топширилиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
кодекси
10-моддасининг биринчи қисмига кўра, фуқаролик ҳуқуқлари
процессуал қонунлар ѐки шартномада белгилаб қўйилганидек, ишлар
қайси судга тааллуқли бўлишига қараб, суд, иқтисодий суд ѐки ҳакамлик
суди томонидан ҳимоя қилинади.
Эътибор беринг!
Ўзбекистон Республикаси «Ҳакамлик
судлари
тўғрисида»ги Қонунида белгиланган нормаларга биноан, Ўзбекистон
Республикасида
доимий фаолият кўрсатувчи ва
муваққат ҳакамлик
судлари ташкил этилиши мумкин.
Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари ҳакамлик судларини
ташкил этиши ҳамда ҳакамлик битими тарафлари бўлиши мумкин эмас.
Ҳакамлик судлари юридик шахс бўлмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: