Ўзбекистон республикаси давлат божхона қЎмитаси божхона институти


Download 1.28 Mb.
Pdf ko'rish
bet58/109
Sana17.06.2023
Hajmi1.28 Mb.
#1525379
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   109
Bog'liq
ИҚТИСОДИЙ ПРОЦЕССУАЛ ҲУҚУҚИ умумий қисм oquv qollanma

биринчи қисми 5-банди ҳамда 30-моддасига мувофиқ иқтисодий
судлар томонидан кўриб чиқилади. 
Корпоратив низолар – тадбиркорлик субъектлари бўлган 
иштирокчилар билан хўжалик ширкатлари ва жамиятлари ўртасида, шу 
жумладан, акциядорлар ўртасида, акциядор билан акциядорлик жамияти 
ўртасида хўжалик ширкатлари ва жамиятлари фаолиятидан келиб 


79 
чиқадиган низоларга доир ишлар, бундан меҳнатга оид низолар 
мустасно ҳисобланади. 
Корпоратив низоларга доир ишлар иқтисодий судга тааллуқли 
бўлиши учун: 
биринчидан, ушбу низолар корпорация фаолиятидан келиб 
чиққан бўлиши лозим. Аммо бу ерда низо меҳнатга оид бўлмаслиги, 
яъни иш берувчи билан ходим ўртасидаги ишга қабул қилиш, ишдан 
бўшатиш, меҳнат таътилини бериш, қўшимча вазифалар юклаш, иш 
ҳақи тўлаш, моддий жавобгарлик белгилаш, турли меҳнатга оид 
имтиѐзлар бериш ва ҳоказо шу каби муносабатлардан келиб чиқмаслиги 
лозим; 
иккинчидан, низо фаолиятига тегишли бўлган (фаолиятидан 
келиб чиққан) корпорация давлат рўйхатидан ўтиб, юридик шахс 
мақомига эга бўлиши шарт. 
Масалан, ―Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг 
ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида‖ги Ўзбекистон Республикаси 
Қонуни 79-моддасининг саккизинчи қисмига асосан жамият 
директорининг, 
жамият 
бошқаруви 
аъзоларининг, 
ишончли 
бошқарувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тегишинча ушбу Қонун ва 
бошқа қонун ҳужжатларида, жамият уставида ҳамда уларнинг ҳар бири 
жамият билан бир йил муддатга тузадиган шартномада белгиланиб
шартноманинг амал қилиш муддатини узайтириш ѐки уни бекор қилиш 
мумкинлиги тўғрисида ҳар йили қарор қабул қилинади. Шартнома 
жамият номидан жамият кузатув кенгашининг раиси ѐки кузатув 
кенгаши ваколат берган шахс томонидан имзоланади. Жамиятнинг 
директори, жамият бошқарувининг раиси, ишончли бошқарувчи билан 
тузиладиган шартномада уларнинг жамият фаолияти самарадорлигини 
ошириш бўйича мажбуриятлари ҳамда жамиятнинг йиллик
бизнес-режасини 
бажариш 
қандай 
бораѐтганлиги 
юзасидан 


80 
акциядорларнинг умумий йиғилиши ва жамият кузатув кенгаши олдида 
берадиган ҳисоботларининг даврийлиги назарда тутилиши керак. 
Таъкидлаш лозимки, акциядорлик жамиятининг директори, 
жамият бошқаруви аъзолари, ишончли бошқарувчи ҳамда жамият 
ўртасида тузиладиган бу каби шартномалар бўйича юзага келадиган 
низо жамият фаолиятидан келиб чиқса-да, иқтисодий судга тааллуқли 
эмас. Чунки ушбу низолар меҳнат муносабатларидан келиб чиққан 
бўлади. Худди шу қоида масъулияти чекланган ҳамда қўшимча 
масъулиятли жамиятнинг яккабошчилик асосидаги ижро этувчи органи 
(директор) ҳамда жамият ўртасида ―Масъулияти чекланган ҳамда 
қўшимча 
масъулиятли 
жамиятлар 
тўғрисида‖ги 
Ўзбекистон 
Республикаси Қонуни 39-моддасининг иккинчи қисмига асосан тузилган 
шартномалар бўйича юзага келган низоларга нисбатан ҳам қўлланилади. 
Бирор акциядорлик жамиятининг акциядори айни вақтда шу 
жамиятнинг ходими бўлиб, у билан жамият раҳбарияти ўртасида 
меҳнатга оид низо келиб чиққан бўлса, ушбу низо юзасидан фуқаролик 
ишлари бўйича судга мурожаат қилиши лозим. Агар у шу тоифадаги 
низо юзасидан иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилган 
бўлса, ИПК 154-моддаси биринчи қисмининг 1-банди талабларидан 
келиб чиқиб, бундай даъво аризасини қабул қилиш рад этилиши, агар 
ушбу ҳолат ишни кўриш жараѐнида аниқланса, ИПК 110-моддасининг 
1-бандига мос ҳолда иш юритиш тугатилиши лозим. 
Корпоратив низоларни иқтисодий судларда кўриш ИПКда 
белгиланган тартибда даъво тартибида иш юритишнинг умумий 
қоидаларига мувофиқ кўриб чиқилади. Корпоратив низо бўйича даъво 
аризасига ИПКнинг 149-моддасида белгиланган ҳужжатлардан ташқари, 
юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлигини тасдиқловчи ва 
унинг жойлашган ери (почта манзили) тўғрисидаги маълумотлар 
кўрсатилган ҳужжат илова қилиниши лозим. Даъво аризасига мазкур 
ҳужжатларнинг илова қилиниши, энг аввало, юридик шахс тўғрисида 


81 
тўлиқ маълумотларни олишга хизмат қилади. Шунингдек, ишни судда 
кўришда манфаатдор шахсларнинг доирасини аниқлаш имкониятини 
беради. Бундан ташқари, судловга тегишлилик қоидалари бузулишининг 
олдини олади. 

Download 1.28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling