76
этган юридик шахс унинг ташкил этилганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар
нусхаларини ҳакамлик суди жойлашган ердаги адлия органига юборади.
Доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик суди ўз номи ѐзилган бланка ва
юмалоқ муҳрга, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳисоб-китоб
варақлари,
валюта
ҳисобварақларига
ҳамда
бошқа
банк
ҳисобварақларига эга бўлиши мумкин. Доимий фаолият кўрсатувчи
ҳакамлик суди фаолиятини тугатиш
тартиби доимий фаолият
кўрсатувчи ҳакамлик судининг қоидалари билан белгиланади.
Муваққат ҳакамлик суди – ҳакамлик битими тарафлари
ўртасида келиб чиққан муайян низони ҳал
этиш учун улар томонидан
ташкил этилиб, низо кўриб чиқилганидан кейин муваққат ҳакамлик суди
ўз фаолиятини тугатади. Ҳакамлик судида раислик қилувчи (низо
ҳайъатда кўриб чиқилаѐтганда) ѐхуд ҳакамлик судьяси (низо якка
тартибда кўриб чиқилаѐтганда) ҳакамлик битими нусхасини ва муваққат
ҳакамлик суди ташкил этилганлиги тўғрисидаги хабарномани мазкур
суд жойлашган ердаги адлия органига ҳакамлик муҳокамаси
бошлангунига қадар юборади. Муваққат ҳакамлик судини ташкил этиш
тартиби ҳакамлик битими тарафлари томонидан Қонунга мувофиқ
белгиланади.
Эътибор беринг!
Ҳакамлик судлари фуқаролик ҳуқуқий
муносабатларидан келиб чиқувчи
низоларни, шу жумладан
тадбиркорлик субъектлари ўртасида вужудга келувчи иқтисодий
низоларни ҳал этади. Ҳакамлик
судлари маъмурий, оила ва меҳнат
ҳуқуқий муносабатларидан келиб чиқувчи низоларни,
шунингдек
қонунда назарда тутилган бошқа низоларни ҳал этмайди.
Ҳакамлик битими мавжуд бўлган тақдирда, низо ҳакамлик
судининг ҳал қилувига топширилиши мумкин. Ваколатли суднинг ҳал
қилувида бўлган низога оид ҳакамлик битими ваколатли суд низо
юзасидан ҳал қилув қарори қабул қилгунига қадар тузилиши мумкин.